Маҳаллий

Хусусий мактаб танлаётганда нимага эътибор бериш керак?

**Хусусий мактаб танлашда нималарга э'тибор бериш керак?**

Фарзандингизни дарсдан кейин турли тўгараклар ва репетиторларга олиб боришдан чарчадингизми? Йўлга кетадиган вақт, тирбандликлар, транспорт муаммолари ва ой охирида сезиларли даражада ошадиган харажатлар кўплаб ота-оналар учун таниш ҳолат.

Агар фарзандингиз таълим олаётган мактабнинг ўзида фан, спорт ва ижодий йўналишдаги барча тўгараклар мавжуд бўлса, бола ўз севимли машғулотлари билан шуғулланиши мумкин. Бу нафақат ўқувчининг қимматли вақтини тежайди, балки ота-оналарни ортиқча ташвиш ва қўшимча харажатлардан халос қилиши мумкин.

"Дарё" пойтахтдаги бир нечта хусусий мактаблар ва уларда яратилган ана шундай қулайликлар ҳақидаги маълумотларни бир жойга жамлади.

---

**Жаҳон Счоол**

2025-йилда ташкил этилган Жаҳон Счоол давлат стандартлари асосида таълим беради ва ўқувчилар учун кенгайтирилган дастурларни ҳам таклиф этади. СкиллДев дастури орқали болаларда мулоқот, лидерлик, мослашувчан кўникмалар, ҳаётий тажрибалар ва ижтимоий этикет шакллантирилади.

Мактаб Самбридге Леарнинг Сентер, Нажот таълим, АКФА Медлине, Сафиа, Пахтакор ва бошқа етакчи ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Ўқувчилар сунъий интеллект ва Пйтҳон дастурлаш, кулолчилик, дурадгорлик, тикувчилик, футбол, дзюдо, камондан ўқ отиш ва бошқа кўплаб йўналишларда ривожланиш имкониятига эга.

Илк фаолият йилидаёқ ўқувчилар ИЕЛЦ ва САТ имтиҳонларидан юқори баҳолар олган ҳамда халқаро математика ва фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этган.

9-синфдан бошлаб ўқувчилар аниқ, табиий ёки ижтимоий фанлар йўналишида чуқурлаштирилган ҳолда таълим олади.

Қабул август ойига қадар давом этади.

Мурожаат учун: +99878 777 07 07

Инстаграм: https://www.instagram.com/jahon_school/

Telegram: t.me/jahon_school

---

**Раҳимов Счоол**

2023-йилда ташкил этилган Раҳимов Счоол инглиз тили ва математика фанларига ихтисослашган. Мактабнинг Тошкент шаҳрида иккита ва Фарғона вилоятида битта филиали фаолият юритади.

Дарслар анъанавий ёдлашдан воз кечган ҳолда, интерактив ва ўйинга асосланган методлар асосида ўтилади. Математикадан халқаро “Кумон” тизими жорий этилган бўлиб, у ўқувчиларда мантиқий фикрлашни ривожлантиради.

Мактабда Республика бўйича 20 000 нафардан саралаб олинган 200 нафар устоз дарс беради. Ўқувчилар учун робототехника, ИСТ (ахборот технологиялари), араб, инглиз ва хитой тиллари, кимё, физика, математика ва тарих каби тўгараклар ҳамда футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси ва шахмат каби спорт тўгараклари йўлга қўйилган.

Уч йилдан буён битирувчилар 100 фоизли кўрсаткич билан халқаро ва маҳаллий олийгоҳларга ўқишга қабул қилинди. Жорий йилда 80 нафар ўқувчидан 37 нафари ИЕЛЦ дан 7.0+, 29 нафардан 19 нафари САТъдан 1400+ балл, 43 нафари эса Миллий сертификатга эга бўлди.

Битирувчилар Америкадаги Солумбиа, ҲКУ, ҲКУСТ каби дунёнинг ТОП университетларидан жами 20 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ютди. Шунингдек, Дилафруз Жўрабоева АҚШнинг Рисе университетидан 418 минг долларлик 100% грант ютиб, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди.

Ўқувчилар учун мунтазам равишда маданий ва кўнгилочар саёҳатлар ташкил этилади. Ётоқхона фақат Фарғона филиалида мавжуд. Транспорт хизмати ҳозирча йўлга қўйилмаган.

Қабул ажратилган жойлар тўлгач ёпилади.

Мурожаат учун: +99878 113 00 05

Инстаграм: rakhimovschool.uz

Телеграм: t.me/Rahimovschool

---

**Восиқ Интернатионал Счоол**

2017-йилда ташкил этилган Восиқ Интернатионал Счоолънинг Тошкентда учта филиали фаолият юритади. Мактаб инглиз тилига ихтисослашган бўлиб, таълим инглиз, ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Инглиз тили гуруҳларида хориждан жалб қилинган ўқитувчилар дарс беради.

Мактаб таълими ИБ ПЙП халқаро дастури орқали берилади. Бошланғич синфларданоқ ўқувчилар инглиз тилини чуқур ўзлаштириб боради. Дарслардан ташқари робототехника, дастурлаш, шахмат, сузиш, таеквондо, гимнастика, хореография ва корейс тили каби тўгараклар ташкил этилган.

Мактаб битирувчиларининг аксарияти хорижий университетларда таҳсил олишни давом эттирмоқда. Шунингдек, ўқувчилар халқаро олимпиадаларда қатнашиб, Италия, Корея ва Японияда малака ошириш имкониятларини қўлга киритмоқда.

Ҳар бир ўқувчи учун алоҳида парта ажратилган, синфлар интерактив панеллар билан жиҳозланган. Кампус ёпиқ ҳудудда жойлашгани сабабли хавфсизликка алоҳида эътибор қаратилган.

Мактабда бошланғич бадал мавжуд эмас. Тўловларни ойма-ой амалга ошириш мумкин. Бир оиладан икки ёки ундан ортиқ фарзанд таҳсил олса ёки йиллик тўлов бир мартада амалга оширилса, 5–10 фоизгача чегирма тақдим этилади.

Қабул сентябр ойигача давом этади.

Мурожаат учун: +998 55 518 00 88

Инстаграм: @восиқинтернатионал

Телеграм: @восиқинтернатионал

---

**Инвенто тҳе Узбек Интернатионал Счоол**

2020-йилда ташкил этилган Инвенто тҳе Узбек Интернатионал Счоол халқаро таълим тизимига асосланган замонавий мактаблардан бири ҳисобланади. Мактаб икки кампусдан иборат бўлиб, бири мактабгача таълим, иккинчиси эса 1–12-синфлар учун мўлжалланган.

Инвенто ИБ Ворлд Счоол мақомига эга бўлиб, ПЙП, МЙП ва ДП халқаро бакалавриат дастурларини амалга оширади. Асосий таълим тили инглиз тили бўлса-да, ўқувчилар рус, ўзбек, хитой ва италян тилларини ҳам ўрганиш имкониятига эга.

ИБ тизимининг асосий афзаллиги — болаларни мустақил фикрлаш, тадқиқот олиб бориш, таҳлил қилиш ва олган билимларини реал ҳаётда қўллашга ўргатишдир.

Мактабда СТЕМ лабораториялари, кутубхона, бассейн, спорт заллари, футбол майдони ва сан'ат хоналари мавжуд. Ўқувчилар учун 20 дан ортиқ спорт, ижодий ва академик йўналишдаги тўгараклар фаолият юритади.

Инвенто битирувчилари Буюк Британия, АҚШ, Австралия, Белгия, Италия ва бошқа мамлакатларнинг нуфузли университетларига қабул қилинган ва грантларни қўлга киритган.

Қабул сентябр ойигача давом этади.

Мурожаат учун: (+998) 71-210-99-99 / invento.uz

Инстаграм: @инвентоуис

Телеграм: t.me/inventouis

educationtashkentuniversity admissionsprivate schoolsafter-school activitiesinternational baccalaureatelanguage learninggrants