Миллий боғда 5 ёшли қиз сувга чўкиб вафот этди
Ҳолат 5-август куни пойтахтдаги Миллий боғ ҳудудида жойлашган дам олиш масканида юз берган. Ҳозирча тегишли ташкилотлар ҳолат юзасидан расмий изоҳ бергани йўқ.

Миллий боғда 5 ёшли қизнинг чўкиб кетиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Тошкент шаҳридаги Миллий боғнинг пляжида 5-август куни 5 ёшли қиз сувга чўкиб вафот этган.
Kun.uz мухбири воқеа жойига бориб, пляжнинг ёпилганини аниқлади. Ҳодиса гувоҳлари бу ҳолатнинг ростдан ҳам содир бўлганини тасдиқлашди.
Боғ маъмурияти ходимлари ушбу воқеа бўйича изоҳ беришга ваколатли эмасликларини билдиришди.
Ҳозирча тегишли ташкилотлар мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот бергани йўқ.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Kun.uz'га маълумот беришича, Ўзбекистонда 2026-йилнинг иккинчи ярмида 111 киши сувга чўкиб вафот этган.

