Машҳурлар ҳам йиғлайди: фожиали йўқотишларни бошидан кечирган Голливуд юлдузлари

Машҳурлар ҳам йиғлайди: фожиали йўқотишларни бошидан кечирган Голливуд юлдузлари
Пул ва шон-шуҳрат машҳурларнинг ҳаётдаги қийинчиликлари учун ишончли қалқон бўла олмайди. Вдай нашри дунёга машҳур, аммо ҳаёти қийинчиликларга бой бўлган юлдузлар ҳақида маълумот беради.
**Киану Ривз**
Фото: АдМе
Актёр Женнифер Сайм билан 1998-йилда учраша бошлаган. Бир йилдан сўнг унинг севгилиси фарзанд кутаётган эди, аммо уларнинг қизи Ава Арчер Сайм-Ривз ўлик туғилган. Ривз ва Женнифер бундай фожиани биргаликда кўтара олмай, ажрашишга қарор қилишди. 2001-йилда гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган Сайм автоҳалокат натижасида вафот этди. Беш йил ўтгач, актёр шундай дейди: “Мен уларни соғиндим, чунки улар менинг ҳаётимнинг, мен эса уларникининг бир қисми эдим. Қизиқ, агар улар тирик бўлганида ҳаётимиз қандай бўларди, биз нима қилаётган бўлар эдик? Мен ҳеч қачон содир бўлмайдиган нарсаларни соғиндим”. Ривзнинг ҳаётидаги йўқотишлар унинг фаолиятига таъсир қилди. Актёрга таклиф тушиши камайиб борди. Аммо осойишталик йиллари ўз ўрнини муваффақиятли лойиҳаларга бўшатиб берди. Актёр ўтмишдаги қайғуларни енгиб, фаолиятини қайта бошлашга муваффақ бўлди.
**Шарлиз Терон**
Фото: АдМе
Бу гўзал ва муваффақиятли аёлга қараб, у ҳам қачонлардир оғир кунларни бошдан кечирганига ишониш қийин. Шарлиз Жанубий Африкада ўсган. Унинг отаси, ичкиликка берилган ва золим инсон бўлиб, бир куни акаси билан уйга маст бўлиб келган ва Шарлиз ҳамда унинг онаси Гердани ўлдириш билан таҳдид қилган. Қиз эса онаси отасини отиб, акасини яралаганига гувоҳ бўлди. Суд воқеани ўзини ҳимоя қилиш деб топди ва онасини қотиллик айбловидан озод қилди. Актриса АБС Невс телеканалига берган интервюсида шундай дейди: “Мен нима бўлганини кўрдим. Агар қизим ҳозир худди шундай ҳолатда бўлганида, мен ҳам онам каби иш қилган бўлардим. Ўйлайманки, бу вазиятдан чиқиш учун менга узоқ вақт керак бўлди, чунки бу сиз билан содир бўлиши мумкинлигини ҳеч қачон тасаввур қилмайсиз. Одатда одамлар буни бошқа биров билан содир бўлиши мумкин деб ўйлашади, лекин ўзлари билан эмас.”
**Жим Керри**
Фото: АдМе
2000-йилларнинг бошларида Жимнинг ҳаётида нима содир бўлгани номаълум, шунинг учун унинг карьераси 90-йилларда бўлгани каби нотўғри йўналишда кета бошлади. Эҳтимол, ички низо Жимнинг жиддий драматик актёр бўлишни хоҳлаганлиги билан боғлиқдир. Интервюлардан бирида актёр унинг орзуси “Оскар” эканини айтади, аммо у экранда пайдо бўлганда фақат кулгига сабаб бўлса, қандай қилиб орзу қилинган ҳайкалчани олиш мумкин? Бироқ Жим драмалар учун мукофот олмади. Актёрнинг ҳаётидаги энг катта зарба 2015-йилда, унинг собиқ севгилиси Катриона Уайт катта дозада кучли таъсир кўрсатадиган дориларни қабул қилиб, ўз жонига қасд қилганида юз берди. Маълум бўлишича, қиз онасининг мактуби таъсирида ўзини ўлдиришга қарор қилган, хатда у қизини Голливуд юлдузи Жим билан муносабатларни қура олмагани учун ҳақорат қилган. Жимнинг сўзларига кўра, содир бўлган воқеалар туфайли у ҳали ҳам чуқур тушкунликда. “Мен уни ҳар доим кучли аёл деб билганман ва у ажралишимизга бардош беришига амин бўлганман, аммо унга қаттиқ зарба берганимга шубҳа қилмайман”, дейди актёр.
**Роуз Макгоуен**
Фото: АдМе
Актрисанинг болалиги Италияда “Худонинг болалари” деб номланган сектада ўтган. Ота-онаси Италияни тарк этиб, АҚШга кўчиб ўтганда Роуз 10 ёшда эди. Бироқ бу унинг ишини осонлаштирмади, тўрт йил ўтгач, Роуз гиёҳвандларни даволаш клиникасидан эди. Кейинчалик актриса айтганидек, у гиёҳванд эмасди, лекин онаси қизини гиёҳванд деб даъво қилган севгилиларидан бирига ишонди. Роуз клиникадан бувисининг олдига қочиб кетди, сўнгра у ердан ҳам кўп ўтмай вафот этган йигит билан қочди. Шу билан бирга, актрисанинг омадсизлиги уни тарк этмади — 2007-йилда у автоҳалокатга учради, кўзойнакдан синган шиша унинг кўзи ва юзининг бир қисмига зарар етказади. Бир нечта эстетик операциялардан сўнг ҳам юзи аввалги ҳолига қайтмайди.
**Шанайя Твейн**
Фото: АдМе
Бойлиги 400 миллион долларга баҳоланган қўшиқчи Канаданинг Тиммонс номли кичик шаҳарчасида шу қадар камбағал оилада ўсганки, уларнинг ҳеч қачон овқатга пули бўлмаган. 21 ёшида ота-онаси автоҳалокатда вафот этди, синглиси ва икки укасини парвариш қилиш оғирлиги бутунлай унинг елкасига тушди. У буни уддалади ва 10 йил ўтгач, 1997-йилда Америка мусиқаси тарихидаги энг кўп сотилган албомлардан бирига айланган Соме Он Овер албомини ёзди. Унинг ҳаёти изига тушган вақт — 2008-йилда яна бир кутилмаган воқеа содир бўлди: унинг продюсер Метт Ланг билан никоҳи 14 йиллик турмушдан кейин бузилди. Маълум бўлишича, Метт ўз хотинига унинг дугонаси Мери Энн Тибод билан хиёнат қилган. Бахт ёрдам бермаса, бахцизлик ёрдам беради — Шанайянинг ўзи Мери Энннинг собиқ эри Фредерик билан турмуш қурди.
**Майкл Дуглас**
Фото: АдМе
Бу актёр ҳар доим етарлича қийинчиликларга дуч келган. 36 ёшида тоғдан чанғи учаётганда шундай ҳалокатга учраганки, натижада карьерасини уч йилга тўхтатиб қўйишга тўғри келганини эслашнинг ўзи кифоя. Бироқ Майкл тузалиб кетди ва 40 ёшида ўзининг асосий филмларида, жумладан, “Уолл-стрит” ва “Асосий инстинкт” филмларида рол ўйнади. Бир неча йил олдин Дуглас яна жиддий муаммога дуч келди — унга ҳалқум саратони ташхиси қўйилади. Бироқ 2011-йилда актёр касалликни енгишга муваффақ бўлганини эълон қилди. Аммо унинг бахцизликлари ва умидсизликларининг асосий манбаи яқин одамлардир. Майклнинг биринчи турмушидан бўлган ўғли Кемерон гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб қамалган.
“Албатта, ўғлимдан ҳафсалам пир бўлди. Аммо мен тизимдан кўпроқ хафа бўлдим, агар одам қоқилиб кеца, ҳаддан ташқари шафқациз жазоланади. Бу ўғлим билан ҳам содир бўлди, у икки йилни бир кишилик камерада ўтказди”, дейди актёр интервюсида.
Шунингдек, актриса Кетрин Зета-Жонс билан оилавий ҳаётда ҳам турли зиддиятларга дуч келди. 2013-йил август ойида Майкл улар ажралишаётганини эълон қилди. Бунинг сабаби турмуш ўртоғининг узоқ давом этган депрессияси эди. Бироқ бир неча ой ўтгач, Майкл ва Кетрин яна бирга яшаётгани маълум бўлди.
**Лиам Нисон**
Фото: АдМе
Севимли одамни йўқотиш ҳар доим кучли зарба бўлиб, унинг оқибатларини енгиш жуда қийин. Лиам унга икки ўғил дунёга келтирган гўзал актрисага уйланган эди, аммо уларнинг биргаликдаги бахти атиги 15 йил давом этди. 2009-йилда Наташа Ричардсон чанғи учаётганда йиқилиб, бошидан қаттиқ жароҳат олади. Дастлаб Наташа эрига ҳеч қандай даҳшатли нарса бўлмаганини айтди. Аммо зарба натижасида мия гематомаси охир-оқибат актрисанинг ўлимига сабаб бўлди.
**Вуди Харрелсон**
Фото: АдМе
Отасининг қотил эканини билиб улғайиш қанчалар қийин? Вуди Харрелсоннинг ота-онаси бўлажак актёр атиги уч ёшида эканида ажрашади ва отаси Чарлз ҳанузгача иккита қотилликда айбланиб, бир умрлик қамоқ жазосини ўтамоқда. Вуди 1968-йилдан 1981-йилгача отаси билан боғланмади, лекин охирида қамоқхонада у билан учрашишни бошлади. У ҳатто отасини муддатидан олдин озод қилиш учун апелляция аризаси билан мурожаат қилди, аммо бунга эриша олмади.
**Жек Николсон**
Фото: АдМе
Ҳеч қандай қийинчиликларга шубҳа қилиб бўлмайдиган бу актёрнинг ҳаётида (у дунёдаги ҳамма нарсадан мамнунга ўхшайди), чуқур зарба ҳолатини бошдан кечирган. Жек ўша вақтда 37 ёшда эди, 1974-йилда у кутилмаганда опаси Жун аслида унинг онаси эканини билиб қолади. Раққоса ва актриса Жун ўғлидан онаси эканини яширган, чунки у фарзандли бўлиш Голливудда муваффақиятли карьерага эга бўлиш эҳтимолини камайтиради, деб ҳисоблаган. Жек отаси ва онаси деб ўйлаган бобоси ва бувиси қўлида тарбияланган. Ўша вақтга келиб, ҳақиқий онани қоралашга жуда кеч эди, чунки Жун 1963-йилда саратон касаллигидан вафот этади, аммо таниқли актриса бўла олмайди.

