Голливуд актёрларининг кўпчилик билмайдиган таниқли қариндошлари

Голливуд актёрларининг кўпчилик билмайдиган таниқли қариндошлари
Голливудда актёрлик сулолалари одатий ҳол бўлса-да, айрим юлдузларнинг машҳур қариндошлари борлигини кўпчилик билмайди. Уларнинг баъзилари таниқли оилада туғилган бўлса-да, муваффақиятга ўз меҳнати билан эришган. Қуйида шундай актёрлар ҳақида сўз юритамиз.
**Гвинет Пелтроу**
Гвинет Пелтроунинг чўқинтирган отаси афсонавий режиссёр Стивен Спилберг эканини кўпчилик билмайди. Режиссёр унинг оиласи билан узоқ йиллар дўст бўлган. Актрисанинг онаси Блайт Даннер Ню-Ёркнинг таниқли театр актрисаларидан бири, отаси Брюс Пелтроу эса муваффақиятли продюсер ва режиссёр эди.
Спилберг Гвинетни болалигидан қўллаб-қувватлаган ва унинг истеъдодини илк бор пайқаган инсонлардан бири бўлган. Кейинчалик у актрисани “Капитан Крюк” филмидаги кичик ролга таклиф қилган. Шунга қарамай, Пелтроу бу алоқадан ўз обрўсини ошириш учун фойдаланмаган. У “Эмма”, “Етти” ва “Ошиқ Шекспир” филмларидаги роллари орқали шуҳрат қозонди ҳамда “Оскар” мукофотини қўлга киритди.
**Лили Коллинз**
“Эмили Парижда” сериали юлдузи Лили Коллинз афсонавий Генесис гуруҳи барабанчиси ва вокалисти, “Граммй” совриндори Фил Коллинзнинг қизи эканини ҳамма ҳам билмайди.
Шунга қарамай, Лили фаолиятини отасининг ёрдамисиз бошлаган. Дастлаб журналист сифатида ишлаган, кейин эса кино оламига кириб келган. У “Оппоғой: Гномлар қасоси”, “Суяккача” ва “Гўзал. Ёмон. Ёвуз” филмларидаги роллари билан танилди.
**Николас Кейж**
Актёрнинг асл исми Николас Ким Коппола. У бастакор Кармайн Копполанинг набираси ва машҳур режиссёр Френсис Форд Копполанинг жияни ҳисобланади.
Фаолиятининг бошида Николас машҳур Коппола фамилиясидан фойдаланишни истамади ва уни Кейжга ўзгартирди. Янги фамилияни у комикс қаҳрамони Люк Кейж ҳамда бастакор Жон Кейж шарафига танлаган.
Кейинчалик у Голливуддаги энг машҳур актёрлардан бирига айланди ва “Лас Вегасни тарк этар экан” филмидаги роли учун “Оскар” мукофотига сазовор бўлди.
**Жейми Ли Кертис**
Бугун Жейми Ли Кертисни кўпчилик “Ҳеллоуин” филмлари орқали танийди. Аммо у машҳур актёрлар Тони Кертис ва Жанет Лининг қизи эканини ҳамма ҳам билмайди.
Отаси “Жазда фақат қизлар” филми юлдузи бўлса, онаси Алфред Ҳичкокнинг “Психо” триллеридаги роли билан машҳур. Жейми эса ота-онасининг номига таянмай, асосан даҳшат ва комедия жанридаги филмлардаги роллари билан муваффақият қозонди.
**Тилда Суинтон**
Тилда Суинтон ўзининг ноодатий қиёфаси ва бетакрор роллари билан танилган. Аммо у Буюк Британиянинг энг қадимий аристократ уруғларидан бири — Суинтонлар сулоласи вакили эканини кўпчилик билмайди.
Бу сулоланинг тарихи тахминан Х асрга бориб тақалади. ХИ–ХИИ асрларга оид ҳужжатларда улар ҳақида илк маълумотлар учрайди. Асрлар давомида сулола вакиллари рицар, Британия армияси офицери, сиёсатчи ва дипломат сифатида фаолият юритган. Уларнинг айримлари қироллик саройида хизмат қилган, бошқалари эса Шотландия ҳудудларини бошқаришда муҳим рол ўйнаган.

