Иқтисодиёт

Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда

Марказий Осиёда энг юқори бензин нархи Ўзбекистонда белгиланди. Бу ҳақда ёнилғи нархларини таҳлил қилувчи ГлобалПетролПрисес портали хабар берди.

2023-йил 13-июл ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1 литр Аи-95 бензини ўртача 1,340 доллар нархда сотилмоқда. Ушбу нарх, литри учун 1,47 доллар бўлган глобал ўртача нархдан паст бўлса-да, МДҲ ва бошқа минтақа давлатларига нисбатан анча юқори ҳисобланади.

Таққослаш мақсадида, Туркманистонда бир литр бензин атиги 0,43 доллар, Озарбайжонда 0,676 доллар, Қозоғистонда 0,687 доллар, Россияда 0,924 доллар, Беларусда 0,936 доллар, Қирғизистонда 1,016 доллар, Афғонистонда эса 1,168 доллар нархда сотилмоқда.

Дунёдаги энг арзон ёнилғи эса Ливан (0,023 доллар), Эрон (0,029 доллар) ва Венесуелада (0,035 доллар) қайд этилган. Бензин нархи энг юқори бўлган давлатлар орасида Гонконг (4,062 доллар), Малави, Дания, Исроил, Нидерландия, Финляндия, Германия, Лихтенштейн, Сингапур ва Швейсария (2,265 доллар) мавжуд.

Мавзуга доир:

Россияда ёнилғи инқирози: Марказий Осиё давлатлари қандай чоралар кўрмоқда?

Қирғизистонда ёнилғи экспорти тўлиқ тақиқланди.

Қирғизистон ёнилғи бўйича Ўзбекистондан ёрдам сўради.

o‘zbekistoniqtisodiyotmarkaziy osiyoeksport taqiqlaribenzin narxiyonilg‘iglobalpetrolpricestaqqoslash