Иқтисодиёт

Қирғизистон бензин ва дизел экспортига муддациз тақиқ жорий этди

Қирғизистон расмийлари нефт, бензин, дизел ва&нбсп;бошқа нефт маҳсулотларини олиб чиқишга чеклов жорий этди. Тақиқ ички бозор тўйингунга қадар ёки ЕОИИнинг нефт ва&нбсп;нефт маҳсулотлари ягона бозори ташкил этилгунга қадар амал қилади.

Қирғизистон бензин ва дизел экспортига чекловлар киритди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакатдан нефт ва нефт маҳсулотларини экспорт қилишга чекловлар жорий этганини 24.kg хабар бермоқда. Ушбу тақиқ ички бозор тўйингунга қадар ёки Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) нефт ва нефт маҳсулотлари ягона бозори шакллангунга қадар давом этади.

Чекловлар нефт, бензин, дизел ёнилғиси ва бошқа нефт маҳсулотларини автомобил ва темирйўл транспорти орқали олиб чиқишга тааллуқлидир.

Бироқ, нафта, мазут ва печ ёқилғиси истисно қилинган. Уларни хорижда қайта ишлаш учун ҳукуматнинг алоҳида қарори билан, лекин тайёр маҳсулотни Қирғизистонга мажбурий қайтариш шарти билан олиб чиқиш мумкин.

Чекловлар, шунингдек, чегарани кесиб ўтаётган автомобилларнинг стандарт бакларидаги ёнилғига нисбатан татбиқ этилмайди.

Бундан ташқари, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакат ҳудудига айрим турдаги нефт ва нефт маҳсулотларини автомобил транспортида олиб киришга қўйилган вақтинчалик тақиқнинг амал қилишини 2027-йил 1-апрелга қадар тўхтатиб турди.

Ушбу ўзгаришлар ёнилғи танқислигининг олдини олиш, мамлакат энергетика хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва ички эҳтиёжларни узлуксиз қондириш мақсадида қабул қилинди, дейилади қарорда.

Аввалроқ Қирғизистон ёнилғи етказиб беришда барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларга мурожаат қилганди. Энергетика вазирлиги захиралар етарли эканини таъкидлаган, аммо дунёдаги вазиятнинг таъсирини тан олган. Январ-апрел ойларида бензин импорти 20 фоизга камайган.

Шунингдек, Қозоғистон ёнилғининг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига қарши кураш доирасида чегарадош давлатлардан транспорт воситаларининг кириб-чиқиш даврийлигини чеклаганди.

qirg‘izistonbenzindizeleksport taqiqlarienergetika xavfsizligiichki bozorneft mahsulotlaritaqiqlar