Ливияда қуролли тўқнашувлар фонида маҳбуслар қамоқхонадан оммавий қочиб кетди

Ливия полициясига таяниб Реутерс хабар беришича, 4-август куни Ливия ғарбидаги Завия ва Сурман шаҳарларида қуролли тўқнашувлар авж олганидан сўнг, маҳбуслар қамоқхонадан оммавий равишда қочиб кетишган.
Суд полицияси бошқармаси баёнотига кўра, Сурман шаҳридаги қамоқхонада юз берган ушбу оммавий қочиш бўйича тергов ишлари бошланган. Полиция қочган маҳбусларнинг аниқ сонини ошкор этмаган, бироқ уларнинг шахсини аниқлаш ва тегишли ҳуқуқий чораларни кўриш учун махсус комиссия тузилганини маълум қилган.
Завия шаҳридаги маҳаллий етакчилардан бири Салим Баҳр "Либя Ал-Аҳрар" телеканали орқали мурожаат қилиб, урушни тўхтатишга чақирган ва "бу вазиятда ким ғолиб бўлмасин, барибир мағлуб бўлади", дея таъкидлаган. Баҳрнинг сўзларига кўра, тўқнашувларда уч нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳат олган. Зўравонликда кимлар иштирок этгани ва нима учун жанг қилаётгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Ливия 2011-йилда Муаммар Қаддафий ағдарилганидан бери тартибсизликлар ичида қолмоқда.
Тўқнашувлар Завия ва Сурман шаҳарларида рақиб қуролли гуруҳлар ўртасида содир бўлган. Триполидан 40 километр ғарбда жойлашган Завия шаҳрида Ливиянинг энг йирик фаол нефтни қайта ишлаш заводи мавжуд бўлиб, у кунига 120 минг баррел нефтни қайта ишлаш қувватига эга.
Аззавия Оил Сомпанй компанияси Фасебоокъда баёнот бериб, ищиларни иложи борича эҳтиёткор бўлишга, тўқнашув зоналари ва у ерга олиб борувчи йўллардан умуман юрмасликка чақирган. Ижтимоий тармоқлар ва маҳаллий телеканалларда тасдиқланмаган видеолар тарқалган бўлиб, уларда осмонга кўтарилаётган қора тутун ва Сурман ҳамда Завия бўйлаб шиддатли отишма товушлари акс этган.
Сурман шаҳри мери Муҳаммад Абу Снина вазиятни жуда оғир деб баҳолаган ва тўқнашувлар жиддий зарар келтирганини айтган. Шунингдек, нейтрал кучлар жойлаштирилгач, шаҳарда нисбатан тинчлик тикланганини таъкидлаган. Аввалроқ Шри Ланкадаги қамоқхонада икки гуруҳ маҳбуслар ўртасидаги жанглар оқибатида 25 киши ҳалок бўлгани ва 100 га яқин одам жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.

