КФС, Эвос ва Оқтепа Лаваш: қайси бири кўпроқ солиқ тўлади?
Йил бошидан бери умумий овқатланиш соҳасидаги корхоналар 1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади

КФС, Эвос ва Оқтепа Лаваш: қайси бири кўпроқ солиқ тўлади?
2026-йилнинг январидан июнигача бўлган даврда умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритувчи 23 148 та юридик шахс томонидан жами 1 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўланган.
Ушбу умумий сумманинг 215,9 миллиард сўми, яъни жами тушумнинг 21,4 фоизи энг кўп солиқ тўлаган 20 та корхона ҳиссасига тўғри келади. Мазкур корхоналарнинг умумий товар айланмаси 2,8 триллион сўмни ташкил этган, уларга қўлланилган солиқ имтиёзлари эса 25 миллиард сўмга тенг бўлган.
Энг кўп солиқ тўлаган корхоналар рейтингида биринчи ўринни «ИНТЕРНАТИОНАЛ ФООДЧАИН» МЧЖ («КФС») 52,2 миллиард сўм билан эгаллаган. Иккинчи ўринни «МАК ФООД СЕРВИС» МЧЖ («Эвос») 41,4 миллиард сўм билан банд этган. «ОҚТЕПА-ФООД СЕРВИСЕ» МЧЖ («Оқтепа Лаваш») эса 20 миллиард сўм солиқ тўлаб, тўртинчи ўринни эгаллаган.
Рейтингда учинчи ўринни «КЕТРИНГ» МЧЖ банд этиб, давлат буджетига 24,8 миллиард сўм солиқ ўтказган. Бешинчи поғонадан эса «БЕЛЛИССИМО ПИЗЗА ИНТЕРНАТИОНАЛ» МЧЖ 11,7 миллиард сўм билан жой олган.
Кейинги ўринларда «ГООД ФООД САТЕРИНГ», «САВДО», «ФЕЕДУП ЭСО», «АЛЕХАНДЕР БРАНДС» ва бошқа умумий овқатланиш соҳасидаги корхоналар қайд этилган.
Маълумотларга кўра, ушбу 20 та йирик солиқ тўловчи соҳадаги умумий солиқ тушумларининг сезиларли қисмини таъминлаган.
Энг йирик 20 та корхона томонидан тўланган солиқлар таркибида қўшилган қиймат солиғи етакчилик қилиб, унинг ҳажми 98,4 миллиард сўмни ташкил этган.
Шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 57,9 миллиард сўм, ижтимоий солиқ бўйича 28,2 миллиард сўм, фойда солиғи бўйича 27,7 миллиард сўм, бошқа солиқлар ҳисобига эса 3,7 миллиард сўм давлат буджетига йўналтирилган.

