Тошкент халқаро аеропорти ва УзАирвайс ярим йилда қанча солиқ тўлади?
2026-йилнинг 6 ойи мобайнида хизмат кўрсатиш компаниялари тўлаган солиқлар миқдори маълум қилинди

Тошкент халқаро аеропорти ва УзАирвайс ярим йилда қанча солиқ тўлади?
Солиқ қўмитасининг хабар беришича, 2026-йилнинг биринчи ярмида хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи 163 932 та юридик шахс томонидан жами 23,5 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўланган.
Ушбу умумий сумманинг 4,67 триллион сўми, яъни 19,8 фоизи энг йирик 20 та солиқ тўловчи корхона ҳиссасига тўғри келади. Мазкур корхоналарнинг товар айланмаси 41 триллион сўмни ташкил этган бўлса, улар фойдаланган солиқ имтиёзлари 2,85 триллион сўмга тенг бўлган.
Энг кўп солиқ тўлаган корхоналар рўйхати қуйидагича:
* «ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» АЖ — 837,9 миллиард сўм;
* «Асиа Транс Гас» МЧЖ — 726,1 миллиард сўм;
* «Узбекистан Аирвайс» АЖ — 440,1 миллиард сўм;
* «Пайнет» АЖ — 276,9 миллиард сўм;
* «Унител» МЧЖ ХК — 271,5 миллиард сўм;
* Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропорти — 196,6 миллиард сўм.
Солиқ тушумларининг таркиби қуйидагича:
* Фойда солиғи — 1,50 триллион сўм;
* ҚҚС — 1,45 триллион сўм;
* Ижтимоий солиқ — 635 миллиард сўм;
* ЖШОДС — 605,4 миллиард сўм;
* Мол-мулк солиғи — 147,1 миллиард сўм;
* Айланмадан олинадиган солиқ — 121,7 миллиард сўм;
* Ер солиғи — 65,7 миллиард сўм.

