ЖЧ-2026. Испания Франсияни мағлуб этиб, илк финалчига айланди

ЖЧ-2026. Испания Франсияни мағлуб этиб, биринчи финалчига айланди
2026-йилги Жаҳон чемпионатининг яримфиналида Франсия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. “Даллас” стадионида ўтказилган баҳс 2:0 ҳисобида Испания фойдасига тугади.
22-дақиқада Микел Оярсабал Ламин Ямалга нисбатан қўполлик қилиниши сабабли белгиланган пеналтини муваффақиятли бажариб, ҳисобни очди. 29-дақиқада Франсия ҳимоячиси Вилям Салиба жароҳати туфайли майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Максанс Лакруа киритилди. 55-дақиқада Педро Порро ажойиб комбинация натижасида фарқни икки голга оширди.
Шу тариқа Испания ўз тарихида иккинчи марта мундиал финалига йўл олди ва 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг илк финалчиси бўлди. Франсия эса 18-июл куни 3-ўрин учун баҳсда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Испания чорак финалда Белгияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Франсия Марокашни 2:0 ҳисобида енгганди.
Иккинчи ярим финал учрашувида эса Аргентина ва Англия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
2026-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати 11-июндан 19-июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилмоқда. Турнир финали Ню-Жерсидаги “Метлайф” стадионида бўлиб ўтади. Мусобақанинг амалдаги чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

