Спорт

“Факторлар жанги”. Ярим финал тўртлигини тарозига соламиз

“Факторлар жанги”. Ярим финал тўртлигини баҳолаймиз

Футбол тарихида биринчи марта яримфиналга рейтингнинг энг юқори ўринларида жойлашган тўрт жамоа етиб келди. Бунинг сабаблари кўп, масалан, Германия, Нидерландия ёки Бразилия терма жамоаларининг кучсизроқ рақибларга ютқазиб қўйиши. Франсузларга қарши Парагвайдан кўра Германияда, инглизларга қарши Норвегиядан кўра Бразилияда имкониятлар кўпроқ бўларди. Лекин асосий сабаб — бу тўрт жамоанинг барқарор ўйини. Улар яримфиналга мағлубияциз етиб келишди ва бирор марта пеналтилар сериясига қолиб кетишмади. Демак, бу тўртлик ҳар жиҳатдан бир-бирига мос ва ҳар бири чемпионликка лойиқ. Ҳар бирида чемпионлик хислати ва аввалги чемпионларга ўхшашлик бор.

Келинг, имкониятларни баҳолашда мана шу йўлдан борамиз. Жаҳон чемпионлиги учун қайси факторлар зарур эканини аниқлаб, ҳар бири бўйича жамоаларни баҳолаймиз. Қани кўрамиз, якуний натижа бизни қаерга олиб борар экан.

Кучли ҳимоя

Жаҳон чемпионатларини ютишда кучли ҳимоя жуда муҳим аҳамиятга эга. 2006-йилдаги Италия бу борада эталон ҳисобланади, чунки ўшанда италияликлар бутун турнир давомида атиги бир автогол ва бир пеналтини ўтказиб юборган. Ҳозирдан туриб, ҳужумкор жамоалар сифатида Франсия-98, Бразилия-94, Испания-2010 чемпион жамоалари ҳам ҳимоядаги ишончли ўйин орқали муваффақият қозонганини унутмаслик керак. Масалан, ЖЧ-98 да Франсия терма жамоаси атиги 2 та гол ўтказган, 2010-йилги чемпион Испания эса гуруҳ босқичидан кейинги барча ўйинни 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаган. Яъни, кучли ҳимоя ҳар доим муваффақиятнинг зарур элементларидан биридир.

Бу ўлчовларда, албатта, Франсия ва Испания терма жамоалари яққол фаворитдир. Испания дастлабки голини чорак финалда Белгия терма жамоасидан ўтказиб юборди. Франсия эса гуруҳ босқичида 2 та гол ўтказган бўлса-да, бу голлар ўйин тақдири деярли ҳал қилинган пайтларда рўй берди. Плей-оффдаги уч ўйинда Франсия ўз дарвозаси томон атиги 4 маротаба аниқ зарба берилишига йўл қўйди, Парагвай ва Марокашга қарши охирги икки ўйинда эса рақиблар мос равишда атиги 0.14 ва 0.13 хҒга эга бўлиши Дешам шогирдлари ўйиндан-ўйинга мустаҳкам ва салобатли жамоага айланиб бораётганини кўрсатади. Франсия асосан 4-2-4, ҳужумкор услубда ўйнамоқда ва зарур бўлганда қўшимча яримҳимоячини тушириш имконига эга. Тчуаменининг тўлиқ тикланиб, ўйинларга тайёрлиги ҳимояланишда катта ёрдам бериши шубҳасиз.

Аргентина ва Англия турнир давомида 6 тадан гол ўтказиб юборишди — бу чемпион жамоа учун ҳаддан ташқари кўп. Англия икки марта рақибга ҳисобни очишга яқин келгани ёки йўл қўйгани, Аргентина эса плей-оффнинг муҳим паллаларида ўйинини назорат қила олмаётгани бироз хавотир уйғотади. Қизиқ парадокс, йўл қўйилган вазиятлар борасида Аргентина Франсиядан умумий рейтингда устун, лекин тенденсияда катта фарқ бор. Франсия асосан гуруҳ ўйинларида рақибларга имкон берган бўлса, Аргентина аксинча, айнан п

jahon chempionatifutbolyarim finalhimoyajamoalarhujumuslubyetakchilar