Спорт

Жавоҳир Синдоров: “Гукеш ҳатто ютуқли вазиятларда ҳам хотиржамликни йўқотади”

Жавоҳир Синдоров: "Гукеш г'олибликка олиб борадиган вазиятларда ҳам хотиржамлигини ё'қотади"

О'збекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров шахмат бо'йича амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан бо'лажак баҳс олдидан о'з рақиби ва о'йинга тайёргарлиги ҳақида фикр билдирди.

Да'вогарлар турнири г'олиби Гукешнинг ҳозирда жуда яхши о'йнаётганини та'кидлади, бироқ унинг о'йинида о'зига хос камчиликлар ҳам борлигини айтди.

"Менимча, Гукеш ба'зида устунликка эришган ёки ҳатто ютуқли вазиятларда ҳам хотиржамлигини ё'қотиб қо'яди. Бунинг сабаби нимада эканини билмайман, бироқ унинг партияларини кузацангиз, у чиндан ҳам кучли о'йин намойиш этаётганини ко'расиз. Шундай бо'лса-да, мен унинг хатоларига таяниб қолмоқчи эмасман. Гукеш о'та кучли шахматчи эканини о'заро о'йинларимиз орқали яхши биламан. Шу боис муносиб тайёргарлик ко'ряпман ва у Жаҳон чемпионати баҳсларига энг юқори формасида етиб келади, деб ҳисоблайман", деди Синдоров.

Ма'лумот учун, Жаҳон тожи учун баҳслар жорий йилнинг 25-ноябридан 15-декабрига қадар Швейсариянинг Женева шаҳрида бо'либ о'тади. Мусобақанинг мукофот жамг'армаси 2,5 миллион долларни, тадбирнинг умумий бюджети эса 8,5 миллион долларни ташкил этади. Регламентга ко'ра, г'олибни аниқлаш учун жами 14 та партия о'йналади ва чемпионлик учун шахматчилардан 7,5 очко жамг'ариш талаб этилади. Агар томонлардан бири бу натижага белгиланган о'йинлардан эртароқ эришса, баҳс муддатидан олдин якунланади. Асосий о'йинлар 7:7 ҳисобидаги дуранг билан тугаса, чемпион номи тай-брейкда аниқлаб олинади.

world championshipjavohir sindorovgukesh dommarajuchessmatch preparationplayer analysisgenevatournament details