“Иван Васильевич касбини ўзгартиради” филмидаги Марфа Васильевна ролини ижро этган актрисанинг тақдири қандай кечди?

"Иван Васильевич касбини ўзгартиради" филмидаги Марфа Васильевна образи билан танилган актриса Нина Маслованинг ҳаёти қандай кечди?
Рус актрисаси Нина Маслова томошабинларга машҳур филмлардаги эпизодик роллари билан яхши таниш. Ўткир нигоҳли, қия бурунли бу актриса ҳар қандай гўзалликни гавдалантира оларди. У айниқса, "Иван Васильевич касбини ўзгартиради" филмидаги малика Марфа Васильевна роли билан мухлисларининг ёдида қолган.
Машҳур режиссор Леонид Гайдай қизга эътибор қаратишидан анча олдин, унинг ҳаёти эртакдан йироқ эди. Бўлажак актриса 11 ёшида онаси билан зиддиятли муносабатлари туфайли алкогол ичимликларини истеъмол қилишни бошлаган ва кўп йиллар давомида уларга қарам бўлиб қолган. Бироқ, актриса катта экранларга чиқиб, тақдирини ўзгартиришга муваффақ бўлди.
Ҳозирда Нина Маслова 79 ёшда ва ўзига бўлган ишончи туфайли алкогол ичимликларини истеъмол қилишни тўхтатган. У ҳаёти давомида оилавий бахтни топа олмади. Фарзандсиз ва ёлғиз актриса фақатгина вақти-вақти билан рус киноси ҳақидаги телекўрсатувларда кўриниш беради.
Маълумот учун, Нина Маслова 1946-йил 27-ноябрда Латвиянинг Рига шаҳрида туғилган. Онаси ажрашганидан сўнг ўгай отаси билан қолган, у билан яхши муносабатда бўлмаган Нина болалигини қийинчиликда ўтказган. У 1964-1965 йилларда Москва ирригация институтида таҳсил олган. Муҳандислик касби унга тўғри келмаслигини тушунган актриса ўқишини театр университетига кўчиради.
Шундан сўнг Нина 1965-йилдан 1967-йилгача Москва бадиий театр мактабида таҳсил олади. Актриса "Катта ўзгариш" (қизиқувчан талаба Виктория Ивановна Коровянская роли) ва "Иван Васильевич касбини ўзгартиради" (қиролича Марфа Васильевна образи) кинокартиналаридаги роллари билан томошабинларнинг қалбидан жой олган.

