Лайфстайл

Инстаграм: Ўзбекистонлик мухлисларга салом йўллаган Голливуд юлдузлари, 39 ёшни қарши олган Али Отажонов, “Жумонг”даги актёр ҳозир қандай кўринишда?

Инстаграм: Голливуд юлдузларидан ўзбекистонлик мухлисларга саломлар, Али Отажонов 39 ёшни қаршилади, “Жумонг” актёри ҳозир қандай кўринишда?

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Инстаграм саҳифаларида жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Актриса ва телебошловчи Ҳуснора Шодиева айни кунларда Малдив оролларида дам олмоқда.

Фото: Инстаграм

Актриса Наргиза Салмонова ўзининг янги суратини кузатувчиларига тақдим этди.

Фото: Инстаграм

Таниқли актриса Айсанем Юсупова ҳаётининг кўнгилдагидек кетаётганидан мамнунлигини билдириб, шукрона келтирмоқда.

Фото: Инстаграм

Хонанда Зиёда оиласи билан Туркияга саёҳат уюштирган. Унинг таъкидлашича, ҳақиқий бахт суратларда эмас, балки яқинлар даврасида мазмунли ўтган лаҳзаларда.

Фото: Инстаграм

Ўзбекистон халқ артисти, опера хонандаси Женисбек Пиязов оилавий архив суратларини мухлислари билан бўлишди.

Фото: Инстаграм

Ўзбекистонлик йигит Крис Ҳемсворт, Зендая, Том Ҳолланд ва Роуен Аткинсон каби кўплаб Голливуд юлдузлари билан учрашди. Машҳур актёрлар ўзбекистонлик мухлислари учун махсус салом йўллашди.

30-июл куни 39 ёшни қаршилаган актёр ва хонанда Али Отажонов чин дилдан қилинган ният инсонга хотиржамлик бағишлаши ҳамда мақсадга эришиш йўлида имкониятлар эшигини очиши ҳақида фикр юритмоқда.

Фото: Инстаграм

Хонанда Дилсўз айни кунларда Туркия бўйлаб саёҳатда. У ўз саҳифаси орқали ушбу мамлакатнинг гўзал манзаралари акс этган суратларини обуначилари билан бўлишмоқда.

Фото: Инстаграм

Ўзбек блогери афсонавий “Жумонг” роли билан машҳур актёр Сонг Ил Гук билан кўришиб, суҳбатлашди.

instagrambirthdayshollywood starsuzbek celebritiestravelbloggersactorssingers