Инстаграм: Зарина Низомиддинова имижини ўзгартирди, Гулруҳ Пирназарова уйли бўлди, Ситора Фармонова нега эрини кўрсатмайди?

Инстаграм: Зарина Низомиддинова янги қиёфада, Гулруҳ Пирназарова уй соҳибаси бўлди, Ситора Фармонова турмуш ўртоғини нега яширади?
Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Инстаграм саҳифаларида эълон қилинган энг қизиқарли фотосуратлар ва видеолар тўпламини тақдим этамиз.
Актриса Нигина Жабборова ўз обуначиларини эртаклар оламига олиб кирди. У Германия жанубидаги Алп тоғлари бағрида жойлашган, Дисней мултфилмларининг бош қасрига илҳом берган машҳур Нойшванштайн қасри ёнида тушган суратини баҳам кўрди.
Фото: Инстаграм
Таниқли актриса Ситора Фармонова турмуш ўртоғини жамоатчиликка кўрсатмаслигининг сабабини ошкор қилди. Актрисанинг сўзларига кўра, унинг умр йўлдоши шоу-бизнес вакили эмас ва оммага кўринишни истамайди. Ситора Фармонова Инстаграм сторисида ҳар бир инсоннинг шахсий чегаралари борлигини ва турмуш ўртоғининг бу қарорини ҳурмат қилишини ёзди.
Фото: Инстаграм
Вайнер Комила Лоло онаси ва қайнонаси билан бирга тушган суратларини мухлислари билан бўлишди.
Фото: Инстаграм
Театр ва кино актрисаси Юлдуз Ражабова навбатдаги фотосессиясидан янги суратларни улашди.
Фото: Инстаграм
Хонанда Юлдуз Турдиева ва бошловчи Шаҳло Зоирова ёз оқшомида учрашишди. Икки ижодкор учрашувдан олинган суратни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлаштирди.
Фото: Инстаграм
Актриса Зарина Низомиддинова кузатувчиларига янгича имижда кўриниш берди.
Фото: Инстаграм
Актриса Зуҳра Солиева ўзининг янги ва архив суратлари билан кўриниш берди.
Фото: Инстаграм
Истеъдодли актриса Гулруҳ Пирназарова уй соҳибаси бўлди. Бу ҳақда у сторисига жойлаган сурати орқали маълум қилди.
Фото: Инстаграм
Хонанда Озода Нурсаидова синглиси ва жияни ҳамроҳлигида Франсия саёҳатига жўнаб кетишди.
Фото: Инстаграм

