Инстаграм: Ўғлини уйлантирган Райҳон Уласенова, никоҳининг 15 йиллигини нишонлаган турк актёрлари ва Камелот қасрига саёҳат қилган Зебо Раҳимова

Инстаграм: Райҳон Уласенова ўғлини уйлантирди, турк актёрлари никоҳининг 15 йиллигини нишонлади, Зебо Раҳимова Камелот қасрига саёҳат қилди
Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Инстаграм саҳифаларида эълон қилинган энг қизиқарли сурат ва видеолар билан танишинг.
Актриса ва блогер Феруза Норматова ўйчан ҳолатдаги суратини мухлислари билан бўлишди.
Фото: Инстаграм
Актриса Юлдуз Ражабова янги сурати билан кўриниш берди.
Фото: Инстаграм
Машҳур турк киноси юлдузлари Ҳалит Эргенч ва Бергузар Корел турмуш қурганларининг 15 йиллигини нишонладилар.
Фото: Инстаграм
Франсиядаги эртакнамо Пьерфон саройи кўплаб киноижодкорларни ўзига жалб этади. "Мерлин" сериалидаги афсонавий Камелот қасри айнан шу ерда суратга олинган. Вайнер Зебо Раҳимова ушбу сеҳрли манзилга саёҳат қилди.
Таниқли хонандалар Отабек Мадраҳимов ва Тоҳир Саидов эсдалик суратига тушишди.
Фото: Инстаграм
"Уммон" гуруҳи хонандаси Зоҳид Рихсиев оиласи билан Таиландда дам олмоқда.
Фото: Инстаграм
Таниқли актриса Райҳон Уласенова хонадонида қувончли кун. Кеча, 7-август куни у катта ўғлини уйлантирди. Пойтахтдаги ресторанлардан бирида ўтказилган тантанада кўплаб санъаткорлар меҳмон бўлиб, ёшларга бахт тилашди.
Хонанда Умидахон хонандалар Зиёда, Дилсўз ҳамда актриса Шаҳло Зоирова билан тушган суратини саҳифасига жойлади.
Фото: Инстаграм

