Лайфстайл

Инстаграм: Миш-мишларга жавоб қайтарган актёр, санъатга қайтган Шаҳзода, йўлга асфалт ётқизган Жаҳонгир Отажонов

Инстаграм: Миш-мишларга жавоб қайтарган актёр, санъатга қайтган Шаҳзода, йўлга асфалт ётқизган Жаҳонгир Отажонов

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Инстаграм саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Таниқли раққоса Шодиёра Омонова қизалоғи ҳамроҳлигида барчага хайрли кун тилаб, янги кунни бошлади.

Фото: Инстаграм

Хонанда Муниса Ризаева тинчлик ва хотиржамликни энг катта неъмат дея таърифлаб, саҳифасига янги пост жойлади.

Фото: Инстаграм

Таниқли хонанда Машҳур Муҳаммад қизалоғини туғилган куни билан қутлаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди.

Фото: Инстаграм

“Агар ҳаёт сизга кулиб боқишини истасангиз, сиз ҳам унга кулиб боқинг”. Актриса Гулруҳ Пирназарова мана шу сўзлар билан кузатувчиларини атрофга яхши кайфият ҳадя қилишга чорлади.

Фото: Инстаграм

“Сетора” гуруҳи хонандаси Комила Хўжаева айни вақтда Австриянинг диққатга сазовор жойларида ҳордиқ чиқармоқда.

Фото: Инстаграм

Театр ва кино актёри, Ўзбекистон халқ артисти Матёқуб Матчонов ижтимоий тармоқларда ўзининг вафот этгани ҳақида тарқалган миш-мишларга муносабат билдириб, соғ-саломат эканини маълум қилди. Шунингдек, актёр бу каби ёлғон хабарларни тарқатаётганларни инсофга чақирди.

Таниқли театр ва кино актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева Марғилондан миллий либослар акс этган янги фотосуратларини сторисига жойлади.

Фото: Инстаграм

Актриса Дилбар Зокирова қайнонаси — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Зокировани таваллуд айёми муносабати билан табриклади.

Фото: Инстаграм

Таниқли хонанда Жаҳонгир Отажонов тармоқ кузатувчиларига хуш кайфият улашишнинг ўзига хос йўлини топди. Санъаткор саҳифасига асфалт ётқизиш жараёнида фаол иштирок этаётгани акс этган видеони жойлаб, ўзининг ҳар доимгидек самимий ва кутилмаган қирраларини намоён этди.

“Ваъда қилганимдек, сизлар ва ўзим учун айтган совғам тайёр. Яқин орада янги таронам тайёр бўлади”, дея маълум қилди хонанда Шаҳзода. Олти йиллик танаффусдан сўнг ижодга қайтаётган хонанда ваъда қилган “Восхищайся — жизнь одна” деб номланган янги қўшиғини мухлислар эътиборига ҳавола этмоқда.

Фото: Инстаграм

instagramculturesocial mediauzbek celebritiesmusicmoviesentertainment newscelebrity life