Илк бор ОФКнинг Элит ҳакамлар семинари Ўзбекистонда бўлиб ўтади

ОФКнинг Элит ҳакамлар семинари илк бор Ўзбекистонда ўтказилади.
Жорий йилнинг 3-7-август кунлари Миллий футбол марказида ОФКнинг Элит ҳакамлар семинари (Ғарб минтақаси) бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли семинар Осиё футбол конфедерациясининг элит тоифадаги ҳакамлари учун мўлжалланган энг муҳим ўқув тадбирларидан бири ҳисобланади.
Семинарда ОФК Ҳакамлар департаменти вакиллари, Осиёнинг 92 нафар элит тоифадаги ҳаками, ОФКнинг тажрибали инструкторлари ва ҳакамлар тайёрлаш бўйича етакчи мутахассислар иштирок этади.
Беш кунлик семинар давомида замонавий ҳакамлик талаблари, ўйин вазиятларини таҳлил қилиш, қарор қабул қилиш сифати, майдондаги бошқарув, жисмоний тайёргарлик ва ВАР тизимига оид энг сўнгги йўриқномалар бўйича назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон вакиллари – тажрибали инструктор Валентин Коваленко ва ФИФА ҳаками Илгиз Танташев ушбу семинарнинг Шарқ минтақаси учун Японияда ўтказиладиган босқичида ҳам фаолият олиб боради.

