Маҳаллий

ИИВнинг ярим йиллик ҳисоботи: жиноятчилик камайган, минглаб гиёҳвандлик жиноятлари фош этилган

ИИВнинг ярим йиллик ҳисоботида: жиноятчилик пасайган, минглаб гиёҳвандлик жиноятлари фош этилган

Ўзбекистон Республикасида 2026-йилнинг биринчи ярим йиллигида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сони 2 минг 309 тага камайди. 5,7 мингдан ортиқ маҳаллада эса ҳеч қандай жиноят содир этилмади. Ушбу даврда гиёҳвандлик билан боғлиқ 8,6 мингдан ортиқ жиноят иши қўзғатилиб, 2,7 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Бу маълумотлар ИИВнинг ярим йиллик фаолиятига бағишланган матбуот анжуманида эълон қилинди.

Тошкентда ўтган “Очиқлик ва халқ билан мулоқот — асосий мезон” мавзусидаги матбуот анжуманида Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов вазирлик тизимининг 2026-йил биринчи ярим йиллигида эришган натижалари ҳақида ҳисобот берди.

Унинг маълум қилишича, ҳисобот даврида мамлакатда олдини олиш мумкин бўлган 14 минг 342 та жиноят содир этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 минг 309 тага кам. Айниқса, аёллар, ёшлар, муқаддам судланганлар ва ишсиз фуқаролар иштирокидаги жиноятлар сони сезиларли даражада камайгани қайд этилди.

Матбуот анжуманида гиёҳвандликка қарши кураш натижалари энг муҳим йўналишлардан бири сифатида тақдим этилди. Маълум қилинишича, олти ой давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 8 минг 653 та жиноят иши қўзғатилган. Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 2733 кг гиёҳвандлик воситалари, 52 кг дан ортиқ синтетик моддалар ва 2 млн 651 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди.

Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари ташаббуси билан 19 минг 755 та жиноят аниқланган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31 фоизга ошган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қидирув ишлари натижасида тергов ва суддан яширинган 5 минг 10 нафар шахс қўлга олинган. Бундан ташқари, бедарак йўқолган 2 минг 633 нафар фуқаро топилиб, ўз оилаларига қайтарилган.

Маҳаллалардаги криминоген вазият бўйича ҳам янги статистик маълумотлар эълон қилинди. Ҳисобот даврида республикадаги 5 минг 778 та маҳаллада ҳеч қандай жиноят содир этилмаган. Бу мамлакатдаги барча маҳаллаларнинг 64 фоизини ташкил этади. Шу билан бирга, 2 минг 738 та маҳалла «сариқ», 476 таси эса «қизил» тоифага киритилган.

Матбуот анжуманида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш натижалари ҳам эълон қилинди. Олти ой давомида вазирлик тизимига 200 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Ҳудудий ички ишлар органларига юборилган 184 минг 393 та мурожаатнинг 146 минг 170 таси ижобий ҳал этилган, яна 14 минг 623 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов

Фото: “Дарё” Коррупсияга қарши кураш масаласига тўхталаркан, вазирлик вакиллари 136 ҳолатда ички ишлар органлари ходимлари ўзларига таклиф этилган порани рад этиб, қонуний чоралар кўрилиши учун тегишли тартибда мурожаат қилганини маълум қилди.

Анжуманда, шунингдек, республика бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг кўламли профилактик тадбирларининг дастлабки ўн кунлик натижалари тақдим

o‘zbekistonhuquqni muhofaza qilishxavfsizlikgiyohvandlikichki ishlar vazirligistatistik ma’lumotlarjinoyatchilikprofilaktika