“Ҳудудгазтаъминот” ва Технопарк мансабдорлари 19,9 млрд сўмлик талон-торожда гумонланмоқда
Тошкент шаҳрида ъҲудудгазтаъминотъ АЖ ва Технопарк МЧЖнинг масъул шахслари электрон газ ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатиш учун ажратилган 19,9 млрд сўмлик буджет маблағларини талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳудудгазтаъминот” ва “Технопарк” мансабдор шахслари 19,9 миллиард сўмлик талон-торожликда гумонланмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Технопарк” МЧЖнинг масъул ходимлари ҳамда бошқа шахслар ўзаро тил бириктириб, давлатга қарийб 20 миллиард сўм миқдорида зарар етказганликлари аниқланган.
Маълум қилинишича, улар электрон газ ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатиш ишлари бажарилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, 19 миллиард сўм буджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлар.
Текширув жараёнида яна бир ҳолат юзага чиққан. Хусусан, “Технопарк” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан истеъмолчиларга ўрнатилган 273 та газ ҳисоблагичи газ сарфини кам ҳисоблагани сабабли давлат ва жамият манфаатларига 861,1 миллион сўм зарар етказилганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

