Ҳазорасп туманида газ ходимларининг фирибгарлиги фош этилди
Улар 2 500 доллар эвазига фуқарога нисбатан табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик юзасидан ҳисобланган 309 млн сўмлик зарарни камайтириб беришларини айтишган.

Ҳазорасп туманида газ ходимлари томонидан содир этилган фирибгарлик ҳолати аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлишича, "Ҳазорасптумангаз" газ таъминоти бўлими ходимлари М.М. ва Э.Б. фуқаро О.I.ga нисбатан табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати юзасидан ҳисобланган 309 миллион сўмлик зарарни 2 500 АҚШ доллари эвазига камайтириб беришни ваъда қилишган.
Улар келишилган пулдан 1 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланди. Ушбу пуллар ҳисобидан 4,8 миллион сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

