Ҳиндистон президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Ҳиндистон президенти Драупади Мурму Бахтиёр Саидов бощилигидаги О&лсқуо;збекистон делегациясини қабул қилди. Томонлар ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди.

Ҳиндистон Президенти Ўзбекистон ТИВ раҳбарини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3-август куни Ню-Деҳлида Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бощилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири хабарига кўра, учрашув аввалида Ҳиндистон раҳбарига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилаклари етказилди.
Музокаралар чоғида томонлар сиёсий мулоқотни янада фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув иштирокчилари, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдилар.
Бахтиёр Саидов самимий қабул учун Ҳиндистон Президентига миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи сиёсат идоралари икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш йўлида қўшма ишларни изчил давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.

