Сиёсат

Бахтиёр Саидов Қозоғистон элчисининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Бахтиёр Саидов Қозог&лсқуо;истоннинг О&лсқуо;збекистондаги янги элчиси Ерали Туг&лсқуо;жановнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Бахтиёр Саидов Қозоғистон элчисининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 27-июл куни Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерали Туғжановнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Учрашув чоғида Бахтиёр Саидов Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг юксак даражасини қайд этди. Унинг таъкидлашича, икки давлат етакчиларининг ўзаро ишончга асосланган мулоқоти ва сиёсий иродаси туфайли икки томонлама алоқалар барча соҳаларда жадал ривожланмоқда.

Музокаралар давомида томонлар ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, саноат кооперацияси ва минтақалараро алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Транспорт ва логистика соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бахтиёр Саидов Ерали Туғжановга Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилади.

uzbekistanlogisticsdiplomacyambassadortradekazakhstanbilateral cooperationcredentials