Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири расмий ташриф билан Ҳиндистонга борди

О&лсқуо;збекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов расмий ташриф билан Ҳиндистонга борди. Учрашувлар ва бизнес-форум ҳамкорликни кенгайтиришга баг&лсқуо;ишланади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари расмий ташриф билан Ҳиндистонда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов жорий йилнинг 2-августидан 5-августига қадар давом этадиган расмий ташриф билан Ҳиндистонга етиб келди. Бу ҳақда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ҳиндистон ташқи сиёсат идорасининг маълумотларига кўра, ташриф доирасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму билан Раштрапати Бҳаван президент қароргоҳида учрашади. Шунингдек, у Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Бахтиёр Саидов Ню-Деҳлида бўлиб ўтадиган бизнес-форумда иштирок этади.

Ташриф давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши кутилмоқда.

uzbekistaninvestmentdiplomacyofficial visittradebilateral cooperationindiaforeign relations