Маҳаллий

“Ҳавас қиладиган жой эмас”. Вазирликлар ходимлари қамоқхонага олиб борилди. Фоторепортаж

2026-йил биринчи чорагида коррупсион жиноятлар ҳокимликлар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида кўпроқ содир этилди. Антикоррупсия агентлиги салбий кўрсаткичга эга 23 та ташкилот ходимларини қамоқхонадаги шароитлар билан таништира бошлади. Ҳозирча уларнинг орасида ҳокимлар, вазирлар учрамайди.

"Ҳавас қиладиган жой эмас." Вазирлик ходимлари қамоқхонага олиб борилди. Фоторепортаж

Коррупсияга қарши курашиш агентлигининг ма'лумотларига ко'ра, 2026-йилнинг биринчи чорагида энг ко'п коррупсион жиноятлар маҳаллий ҳокимликлар, та'лим ва сог'лиқни сақлаш соҳаларида қайд этилган. Тижорат банклари, газ ва электр та'миноти, шунингдек, бандлик ё'налишлари кейинги о'ринларни эгаллаган.

Агентлик коррупсия хавфи юқори бо'лган 23 та давлат ташкилотининг ходимлари ва раҳбарларини "коррупсиянинг оқибатлари билан таништириш" мақсадида навбатма-навбат жазони ижро этиш колониясига олиб бормоқда.

Молия вазирлиги ва Солиқ қо'митаси ходимлари. Фото: Телеграм / @антикор_узб

Шу кунгача Қурилиш, Адлия, Бандлик, Молия, Олий та'лим, Мактабгача ва мактаб та'лими вазирликлари ҳамда Солиқ қо'митаси ходимлари Олмалиқдаги қамоқхонада бо'лишган. Улар маҳкумларнинг яшаш шароити ва колониядаги вазият билан яқиндан танишганлар. Ҳозирча улар орасида вазирлар, қо'мита раислари, ҳокимлар ко'ринмайди.

Ушбу тадбирлар доирасида 30-июл куни Антикоррупсия агентлиги ИИВ билан ҳамкорликда Қишлоқ хо'жалиги ва Сув хо'жалиги вазирликлари ҳамда Автомобил ё'ллари қо'митаси ходимлари учун Олмалиқ шаҳридаги 14-сонли ЖИЕКга профилактик ташриф уюштирди. Унда Газета мухбири ҳам иштирок этди.

ЖИЕК бошлиг'и о'ринбосари, маёр Баҳром Жамоловнинг та'кидлашича, иқтисодий турдаги жиноят содир этган маҳкумларнинг сони олдинги йилларга нисбатан ошган.

"МИБ томонидан қо'йилган ундирув масаласига ҳам катта э'тибор қаратамиз. Давлат ва фуқаролардан моддий қарзи бор маҳкумларни нисбатан юқори маош то'ланадиган ишларга жалб қиламиз. Бу ог'ир юкламали ишлар бо'лиши ҳам мумкин. Улар оладиган энг ко'п маош 8 млн со'м ва ундан ко'проқ бо'лади", — дейди Жамолов.

Баҳром Жамолов

Унинг со'зларига ко'ра, колонияда ОИЦ билан касалланган 200 нафар маҳкум бор, улар алоҳида тартибда жазо о'тайди. Озодликка чиқишидан олдин ҳудудий сог'лиқни сақлаш бо'лими, ИИБ, МФЙга хат юборилиб, огоҳлантирилади.

"500 нафар маҳкумни ко'ришга ҳеч ким келмайди. Қамалгани учун барча яқинлари улардан воз кечиб кетган. Яқинлари хабар оладиган маҳкумлар ҳам 3 ойда бир ко'ришиши мумкин. Умуман, бу ер ҳавас қиладиган жой эмас", — дейди Баҳром Жамолов қамоқхона билан танишишга келган давлат ташкилотлари ходимларига.

Маёр ходимларнинг нималарга ко'проқ қизиққани, қандай саволлар бергани ҳақида ҳам гапирди. Уларни, асосан, иқтисодий турдаги жиноятлар содир этган маҳкумларнинг қайси ишларга ё'налтирилиши, жазони о'таш тартиби — осон ё қийинлиги қизиқтирган.

"Бу ерга келганимдан со'нг инсон тақдири, қонунга ҳурмат ва жамият олдидаги мас'улият ҳақида чуқурроқ о'йлай бошладим. Коррупсия орқали эришилган ҳар қандай манфаат вақтинчалик, унинг оқибати эса инсоннинг эркинлиги, обро'си, оиласи ва келажагига жиддий зарар етказади. Шунинг учун ҳар қандай ноқонуний таклиф ёки ҳаракатдан мутлақо воз кечиши керак", — дейди Сув хо'жалиги вазирлиги мутахассиси Абдухалил Холматов.

Колонияда 100 га яқин хорижлик маҳкумлар ҳам жазо о'тайди. Баҳром Жамолов уларга о'збек тили ва О'збекистон мадҳиясини о'рганиш учун уч ой муҳлат берилишини айтди. Бунинг учун уларга о'збекзабон маҳбуслар бириктирилади.

Ма'лум бо'лишича, ушбу колонияда "Док-1 Макс" иши билан 20 йилга озодликдан маҳрум этилган Сингх Рагвендра Пратап ҳам жазо о'таб келмоқда. Бироқ у билан суҳбатлашишнинг имкони бо'лмади.

"Агентлик бу учрашувларни шунчаки тадбир сифатида ко'рмаяпти. Ҳар бир ташриф ва кейинги босқичлар назорат ва таҳлил қилинади. Вазирлик ва идораларнинг ички назорат тузилмалари томонидан ходимларнинг фаолияти о'рганилади, коррупсия хавфи юқори ё'налишлар қайта ко'риб чиқилади", — дейди Антикоррупсия агентлиги матбуот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров.

Агентлик август-сентабр ойларида Экология қо'митаси, Маданият вазирлиги, "О'зсувта'минот", "Ҳудудий электр тармоқлари", "Ҳудудгазта'минот", "О'збекистон темир ё'ллари", "О'збекнефтгаз", Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, тижорат банклари раҳбарлари ва мас'ул ходимларининг ЖИЕКга ташрифини амалга оширишни режалаштирган.

Ко'проқ суратлар:

uzbekistancorruptiongovernment officialsanti-corruption agencyeconomic crimescrime preventionpublic awarenessprison visit