Дунё

Грецияда 24 ёшли қозоғистонлик 125 йилга ҳукм қилинди

Грецияда 24 ёшли қозоғистонлик йигит 125 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Оқтобелик Нурхон Қодирова Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигидан икки йилга яқин вақтдан бери Греция қамоқхонасида сақланаётган ўғли Рашид Қодировнинг иши бўйича ёрдам сўради. Унинг сўзларига кўра, 24 ёшли Рашид Туркияда ишламоқчи бўлган, аммо номаълум муддатга қамалиб қолган. Аёл ўғлини жиноий схеманинг қурбони деб ҳисобламоқда.

Маълум бўлишича, Рашид Қодиров Инстаграмъда Туркияда ишлаш ҳақидаги эълонга жавоб берган. Эълонда туристлар учун моторли қайиқда сайр ташкил этиш ваъда қилинган эди. Бунинг ўрнига ёш йигит ноқонуний муҳожирларни ташишда айбланган.

Онаси Нурхон Қодированинг айтишича, тергов жараёнида таржимон бўлмаган ва ўғли жазони ошириш таҳдиди остида ҳужжатларга имзо чекишга мажбур бўлган. Суд, шунингдек, бир миллиард тенгега тенг миқдорда жарима ҳам тайинлаган. Аёл Рашид ижтимоий тармоқлар орқали одамларни ёллаш схемасининг қурбони бўлганини таъкидламоқда.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги “Zakon.kz” мухбирига фуқаронинг маҳаллий қонунчиликнинг оғир моддаси бўйича судланганини тасдиқлади. Дипломатлар қозоғистонликка консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда ва бу масала идора назоратида турибди. Аввалроқ Германияда Россия разведкасига ишлаган қозоғистонлик қўлга олинган эди.

greececourt sentenceforced confessionconsular assistanceillegal migrationhuman traffickingsocial media scamkazakhstan