Урушдан қочган россияликлар Ўзбекистон, Қозоғистон ва Грузияга келганида ўғирланиб, Россияга қайтарилмоқда — “Медуза”

Урушдан қочган россияликлар Ўзбекистон, Қозоғистон ва Грузияга келгач, ўғирланиб, Россияга қайтарилмоқда — “Медуза”

Россияда уруш сабабли ҳарбий сафарбарлик эълон қилингач, кўплаб россияликлар мамлакатни тарк этди. Бироқ бу қадам уларни Россия махсус хизматларининг таъқибидан тўлиқ ҳимоя қила олмади.

Бир қатор давлатлар Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари сўровига асосан ёки турли баҳоналар билан уларни депортация қилди. “Медуза” нашри россияликлар ўзлари паноҳ топган мамлакатлардан ўғирлаб кетилаётгани ва Россияга мажбурий олиб келиниб, суд қилинаётгани ҳақида маълумотлар келтирди. Қуйида уларнинг айримлари келтирилган:

Ўзбекистон

Георгий Пирогов

У 2024-йил июл ойида сафарбарлик бошланганидан сўнг Россиядан Грузияга кўчиб келган. Пирогов хизмат сафари билан Ўзбекистонга борган ва шундан сўнг у билан алоқа узилган. Кейинчалик унинг яқинлари Пирогов Москвадаги “Матросская тишина” тергов изоляторида эканини аниқлаган. 2026-йил 12-июлда Пирогов “давлатга хиёнат” айблови билан 23 йилга қамалгани маълум бўлди. У қандай қилиб Россияга келиб қолганлиги номаълум. Пироговнинг яқинлари у Ўзбекистонда ўғирлаб кетилиб, Россияга зўрлик билан олиб кетилганига ишонади.

Қозоғистон

Комил Қосимов

У 2024-йил апрел ойида Бурятия жиноий қидирув ходимлари томонидан Қозоғистонда ўғирлаб кетилган. Қосимов Россияда дезертирликда айбланаётган эди. У Россия армиясида хизмат қилган ва Украинага қарши урушда қатнашган. Аммо 2023-йил май ойида таътилдан сўнг ҳарбий қисмга қайтмасликка қарор қилиб, Қозоғистонга кетган ва у ерда яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) олиб, ишга жойлашган. Бироқ россиялик тезкор ходимлар Қосимовни Остана шаҳридаги иш жойида қўлга олиб, фуқаролик автомобилида Қозоғистоннинг Қарағанди вилояти орқали Россияга олиб кетган. “Медиазона” нашрининг ёзишича, Приозерск шаҳар суди қарорида Қосимов гўёки мамлакатдан чиқариб юборилишини ўзи сўрагани даъво қилинган. Россияга олиб келинган Қосимов Омск шаҳрига етказилган. 2025-йил август ойида Омскдаги ҳарбий суд уни ҳарбий ҳолат даврида дезертирлик қилганликда айблаб, 6 йиллик қаттиқ тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Қирғизистон

Лев Скорякин

2023-йил октябр ойида Қирғизистонда “Левий блок” (“Сўл блок”) фаоли Лев Скорякин бедарак йўқолган эди. У 2021-йил декабр ойида Россияда Федерал хавфсизлик хизмати биноси яқинидаги аксия иши бўйича безориликда айбланган, Скорякиннинг ўзи бунга алоқадор эмаслигини таъкидлаган. Скорякиннинг сафдошларига кўра, 17-октябрга ўтар кечаси унинг Бишкекдаги бошпанасига иккита машинада ўн киши келган. Улар ўзларини маҳаллий жиноят қидирув бўлими ходимлари деб таништириб, Скорякинни номаълум томонга олиб кетган. Икки кундан сўнг у Москвадаги “Бутирка” 2-сонли тергов изоляторидан топилган. Москвадаги суддан сўнг Скорякин Германияга кетишга муваффақ бўлган ва у ерда сиёсий бошпана олган.

Алексей Рожков

202

o‘zbekistonrossiyaurushqirg‘izistondeportatsiyaqozog‘istonarmanistongruziya