Спорт

ФИФА раҳбари ўзи билан ишқий муносабатда бўлган аёлга катта миқдорда пул берганликда айбланмоқда

ФИФА президенти Жанни Инфантино ўзи билан ишқий муносабатда бўлган аёлга катта миқдорда пул тўлаганликда айбланмоқда. Шу сабабли, Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) унга нисбатан расмий тергов бошлаши кутилмоқда. Бу ҳақда Тҳе Телеграпҳ нашри маълум қилди.

Хабарда айтилишича, текширувларга Инфантинонинг жазманига қилинган тўловлар асос бўлган. Нашрнинг ёзишича, Инфантино УЕФА бош котиби лавозимида ишлаган вақтида, у билан ишқий муносабатда бўлган ходимага ташкилот ҳисобидан юз минглаб евро миқдорида товон пули тўлаб берган. Манбага кўра, бўлажак текширувлар функсионернинг УЕФАдаги 16 йиллик фаолиятини (2000-йилдан 2016-йилгача) тўлиқ қамраб олади.

Маълумот учун, Жанни Инфантино 2009-йилдан 2016-йилгача УЕФА бош котиби лавозимида ишлаган. Шундан сўнг у ФИФА раҳбари этиб сайланди ва кейинчалик муқобил номзодларсиз яна икки марта ушбу лавозимни сақлаб қолди. Эътиборли жиҳати шундаки, 56 ёшли мутахассис 2001-йилдан буён қонуний никоҳда яшайди ва унинг тўрт нафар фарзанди бор.

uefainvestigationfifascandalmisconductfootballcorruptiongianni infantino