Фақат зийрак томошабинларгина кўрган: машҳур мултфилмлардаги яширин ишоралар ва деталлар

Фақат ақлли томошабинлар кўрган: машҳур мултфилмлардаги яширин ишоралар ва деталлар

Болалигимизда севимли мултфилмларимизни оддийгина қизиқарли саргузашт сифатида томоша қилардик. Аммо йиллар ўтиб, уларни қайта кўрганимизда, кадрлар орасида кўзга ташланмайдиган ёзувлар, машҳур филмларга ишоралар, кулгили ҳазиллар ва ҳатто ҳақиқий инсонларга бағишланган яширин деталларни пайқашимиз мумкин. Аниматорлар бундай ишораларни кўпинча диққатли томошабинлар ёки ҳамкасблари учун атайлаб қолдирадилар.

“Винни Пух”даги лавҳалар ва ёзувларда кўплаб қизиқарли маълумотлар яширинган

Пучуқвойнинг эшиги тепасидаги ёзувни эслайсизми? Алан Милн асарини ўқиган катталар бу лавҳа аслида бегоналар ҳақида эмаслигини билишади. Пучуқвойнинг уйидаги лавҳада унинг бобосининг фамилияси ва исмининг бош ҳарфи кўрсатилган. Асар қаҳрамони бобосининг исми Бегона Вилли (Посторонним) эканлигини айтиб ўтади. Пучуқвой бу лавҳани бобоси шарафига осиб қўйган.

Мултфилм ижодкорларида ҳазил-мутойиба ҳисси борлигини кўрсатувчи яна бир ажойиб детал. Доно Бойўғлининг эшигига осилган лавҳадаги ёзувлар хатоларга тўла.

“Барбоскинлар” мултфилмида машҳурларнинг исмлари тез-тез тилга олинади

Аҳил итлар оиласи ҳақидаги мулцериалда Лиза Барбоскинанинг севимли хонандаси Жанна Киска тилга олинади. Афтидан, бу ўринда мултфилм ижодкорлари Жанна Фриске ижодидан илҳомланган. Роза Барбоскинанинг кумири эса режиссёр Бред Питт Булдир. Бу тахаллус томошабинларга актёр ва продюсер Бред Питтнинг исмини ёдга солиши шубҳасиз.

“Капитан Врунгелнинг саргузаштлари” мултфилмидаги суперагент кимнидир эслатади

Мулцериалнинг иккинчи қисмида пайдо бўладиган супержосус Нол-Нол-Иксни машҳур агент 007 образига ишланган пародия деб аташ мумкин. Масалан, Шон Коннери ижросидаги Жеймс Бондга пародия: “Олмослар абадийдир” филми “Капитан Врунгелнинг саргузаштлари” экранларга чиқишидан сал олдин суратга олинган эди. Жосусларнинг иккаласи ҳам башанг, вазмин ва ҳазил туйғусига эга. Ҳатто қулоқлари ҳам бир-бирига ўхшайди.

Бу уйчаларни бир гуруҳ рассомлар чизгандек туюлади

“Простоквашинолик учовлон” ва “Вася Куролесовнинг саргузаштлари” мултфилмларидаги уйчалар бир-бирига жуда ўхшайди. Фақат бирида Фёдор амаки, Шарик ва Матроскин яшаган, бошқасида эса Курочкин исмли салбий қаҳрамон яширинган. Бу мултфилмлар атиги уч йиллик фарқ билан чиққан, гўёки рассомлар айни бир эскизлардан илҳомлангандек.

“Қувноқ дўмбоқчалар”да Дисней мулцериалига ишора қилинади

Агар мулцериалнинг “Телеграф” қисмини кўрган бўлсангиз, Қарғавойнинг либоси таниш туюлганини пайқагандирсиз — бу “Қора плаш” мулцериали ва суперқаҳрамон либосини кийиб юрган бош қаҳрамони Панжали Крякка ишора.

“Бременлик мусиқачилар” филмида “ўзимизникилар учун” деган нозик ишора бор

“Бременлик созандалар” филми ссенарий муаллифларидан бири Василий Ливановнинг айтишича, Маликанинг либоси шоир Юрий Энтинга аталган яширин ишора эди. Ҳамкасблари шу йўл билан уни никоҳ тўйи билан табрикламоқчи бўлишган. Чунки Энтин рафиқасига тўй учун

multfilmlaryashirin ishoralaranimatorlarkulgili detallarparodiyaqahramonlarsarguzashtlarhazil-mutoyiba