Эрлинг Ҳоланд актёр Том Ҳолланднинг кечки овқатга таклифини жавобсиз қолдирди

Эрлинг Ҳоланд актёр Том Ҳолланднинг кечки овқатга таклифини рад этди
Норвегиялик футболчи Эрлинг Ҳоланд британиялик актёр Том Ҳолланднинг кечки овқатга таклифини эътиборсиз қолдирди. Бу ҳақда актёр Жимми Феллоннинг тунги шоусида маълум қилди.
Том Ҳолланд Монакодаги “Формула-1” Гран-присида британиялик пойгачи Люис Ҳемилтон мусобақасига келганида, тўсатдан Эрлинг Ҳоландни кўриб қолади. Шунда актёр уни кечки овқатга чақиришга қарор қилади. Бироқ Эрлинг бу таклифга ҳеч қандай жавоб бермайди.
“У на узр сўради, на ъБугун кечқурун бандман, футболим боръ, деди. Умуман ҳеч нарса демади”, дейди Том.
Бироқ аввалроқ Эрлинг Ҳоланд кўп кино кўрмаслигини ва шу сабабли Томни танимаганини айтган эди. Хабарда эса нотаниш одамлар билан мулоқот қилишни истамагани учун жавоб бермаганини билдирган.
Рад этганига қарамай, Том футболчини “ҳақиқий афсона” деб атади. “Энди, яъни шоудан сўнг кечки овқат ташкил этилиши мумкинми?” деган саволга эса, у Норвегия терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Англияга мағлуб бўлгани учун футболчи энди буни истамаса керак, дея жавоб берди.

