Лайфстайл

Эркакларда кортизол миқдорининг юқорилиги уларни таваккал қилишга ундайди — янги тадқиқот

Эркакларда кортизол даражасининг кўтарилиши уларни таваккал қилишга ундаши аниқланди — янги тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқда.

Невс Медисал нашрининг ёзишича, олимларнинг тадқиқотига кўра, кучли ҳиссий зўриқиш эркакларнинг қарор қабул қилишига таъсир этувчи организмнинг ички огоҳлантирувчи сигналлари фаолиятини бузади.

Канада университети олимлари томонидан ўтказилган тажриба натижалари Ссиентифис Репорц журналида чоп этилди. Тадқиқотда 109 нафар соғлом ёш кўнгилли иштирок этди. Мутахассислар кучли психоижтимоий стресс вақтида кортизол ажралиб чиқиши “соматик маркерлар”га, яъни инсонга таваккалчиликни баҳолашга ёрдам берадиган тана реаксияларига қандай таъсир қилишини ўргандилар.

Иштирокчилар икки гуруҳга бўлинди: биринчи гуруҳ суҳбат имитацияси ва математик масалаларни ечиш орқали стресс-тестдан ўтказилди, иккинчи гуруҳ эса хотиржам шароитда бўлди.

Кейин барча кўнгиллилар карта ўйини ўйнади. Ундаги ютуқ ва ютқизиқлар таваккал қилишга мойилликни баҳолаш имконини берарди. Шу билан бир вақтда олимлар сўлакдаги кортизол миқдорини ва тери реаксиясини қайд этиб бордилар.

Маълум бўлишича, эркакларда кортизолнинг юқори даражаси муваффақияциз қарорлардан дарак берувчи физиологик сигналларни тўсган. Натижада тана реаксияси эркакларга асоссиз таваккалдан қочишга ёрдам бермай қўйган. Аёлларда эса бундай ўзгариш кузатилмади.

tadqiqotkortizolerkaklartavakkalchilikqaror qabul qilishfiziologiyapsixologiyastress