Лайфстайл

Дунёда яшаш учун энг қулай давлатлар рейтинги маълум бўлди.

Вҳартон бизнес мактаби тайёрлаган Бест Соунтриес 2026 рейтингига кўра, ҳаёт сифати энг юқори бўлган давлатлар рўйхатида Швеция биринчи ўринни эгаллади. Рейтинг хавфсизлик, соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодий имкониятлар, давлат хизматлари ва ижтимоий инфратузилма каби кўрсаткичлар асосида шакллантирилган..

Дунёда яшаш учун энг қулай давлатлар рейтинги э'лон қилинди. Вҳартон бизнес мактаби томонидан тайёрланган Бест Соунтриес 2026 рейтингига кўра, ҳаёт сифати энг юқори бўлган давлатлар орасида Швеция биринчи ўринни эгаллади. Ушбу рейтинг хавфсизлик, соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодий имкониятлар, давлат хизматлари ва ижтимоий инфратузилма каби кўрсаткичлар асосида шакллантирилган.

Тадқиқот 33 мамлакатдан 15 131 нафар иштирокчи ўртасида ўтказилган сўров натижаларига таянган. Мутахассислар одамларнинг қайси мамлакатларда ҳаёт сифати юқори деб ҳисоблашини ўрганишди.

2026 йилги рейтингда Швеция энг юқори натижани кўрсатиб, Дания ва Канадани ортда қолдирди. Кейинги ўринларни эса Финландия, Норвегия, Швейцария, Нидерландия ва бошқа ривожланган давлатлар эгаллади.

Тадқиқотда жами 85 та давлат қамраб олинган бўлиб, мамлакатлар ялпи ички маҳсулот ҳажми, тўғридан тўғри хорижий инвестициялар оқими, туризм салоҳияти ва инсон тараққиёти даражаси каби мезонларга мувофиқ сараланган. Барча давлатлар кўрсаткичи 100 балл олган Швеция натижасига нисбатан баҳоланган.

Муаллифларнинг таъкидлашича, рейтингнинг юқори поғоналарида жойлашган давлатларни бирлаштирувчи асосий омиллар — самарали давлат бошқаруви, сифатли ва оммабоп тиббиёт, юқори даражадаги хавфсизлик, кучли ижтимоий ҳимоя ҳамда фуқароларнинг давлат институтларига бўлган ишончи.

Рейтингда Европа давлатлари аниқ устунлик кўрсатди. Энг яхши 30 мамлакатнинг 20 таси Европа қитъасида жойлашган.

Тадқиқот натижалари бошқа нуфузли халқаро баҳолашлар билан ҳам мос келади. Масалан, Финландия кетма-кет тўққизинчи йил Жаҳон бахт индексида биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Дания, Норвегия ва Швеция ҳам аҳоли фаровонлиги, ижтимоий ишонч ва ҳаётдан қониқиш даражаси бўйича доимий равишда етакчилар қаторида.

Рейтингнинг қуйи қисмида эса узоқ давом этаётган қуролли можаролар, сиёсий беқарорлик ва иқтисодий муаммоларга дуч келган давлатлар жой олган. Ҳаёт сифати энг паст баҳоланган мамлакат Украина бўлди, ундан кейин Эрон ва Ливан қайд этилди.

Тадқиқот муаллифлари таъкидлашича, бугунги кунда мамлакатнинг иқтисодий қудрати ўзи етарли эмас. Юқори ҳаёт сифати самарали давлат бошқаруви, хавфсизлик, сифатли тиббиёт, кучли ижтимоий ҳимоя ва жамиятдаги ўзаро ишонч билан таъминланади.

shvetsiyasog'liqni saqlashreytinghayot sifatiiqtisodiy imkoniyatlaryevropatadqiqotijtimoiy himoya