Дунё бўйлаб Боеинг 737 Мах самолётлари текширилади

**Боеинг 737 Мах самолётлари бутун дунё бўйлаб текширувдан ўтказилади**
АҚШ Федерал фуқаро авиацияси бошқармаси (ФАА) мингдан ортиқ Боеинг 737 Мах русумли самолётларни фюзеляжда ёриқлар пайдо бўлиши эҳтимоли сабабли текширишни буюрди. Бу ҳақда СБС Невс маълум қилди.
Ушбу кўрсатма 737 Мах 8, 737 Мах 9 ва 737-8200 моделларига тегишли бўлиб, АҚШдаги 471 та ва бутун дунё бўйича 1 429 та авиалайнерни қамраб олади. Текширувлар 10-сентябргача якунланиши лозим.
Аввалроқ Боеинг 737 нинг эски модификацияларида, хусусан, эшиклар ва фавқулодда чиқиш йўлаклари атрофидаги мустаҳкамловчи қисмларда ёриқлар аниқланган эди. Парвоз ва қўниш пайтидаги босим туфайли вақт ўтиши билан ушбу қисмларда нуқсонлар пайдо бўлиши мумкин. Боеинг компанияси ёриқларнинг асосий сабабини аниқлаш ва келажакда уларнинг олдини олиш мақсадида таҳлил ўтказаётганини билдирди.
Ҳозирча Мах туркумидаги самолётларнинг ўзида ёриқлар топилмаган бўлса-да, Боеинг уларнинг конструксияси ва йиғилиш жараёни ўхшаш эканлигини таъкидламоқда. Шу сабабли текширувлар ушбу моделларга ҳам татбиқ этилди.
Маълумот учун, 2025-йил сентябр ойида Узбекистан Аирвайс компанияси Боеинг билан 14 та Боеинг 787-9 Дреамлинер самолётини сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган эди. На Ўзбекистон ҳаво йўллари, на Боеинг шартнома қийматини ошкор қилмаган.

