Чўлпонотада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди (фото)

Чўлпонотада Шавкат Мирзиёев тантанали кутиб олинди (фото)
Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида жойлашган Чингиз Айтматов номидаги “Руҳ Ордо” маданият марказида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Маросимда Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат мадҳиялари ижро этилди. Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, икки давлат расмий делегациялари аъзоларини бир-бирларига таништирдилар. Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга 30-июл куни давлат ташрифи билан Қирғизистонга келган эди. Давлат ташрифи билан келган президент ва биринчи хонимни “Иссиқкўл” халқаро аеропортида Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.

