Сиёсат

Президент Қозоғистонга ташриф буюрди

Остона шаҳри аеропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмийлар кутиб олди

Қозоғистонга Ўзбекистон Президентининг ташрифи амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Қозоғистонга етиб келди.

Остона шаҳри аеропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олишди.

Ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон Президенти "Келажак ўйинлари" учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган.

uzbekistanshavkat mirziyoyevkazakhstaninternational eventpresidential visitastanaqasim-jomart toqayevgames of the future