Сиёсат

Бош прокуратура вазирлик мулозими пора билан қўлга олингани ҳақидаги хабарлар бўйича изоҳ берди

Таъкидланишича, мазкур хабарлар асоссиз бўлиб, ўз тасдиғини топмаган.

Бош прокуратура вазирлик мулозимининг пора билан қўлга олингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда вазирликлардан бирининг мансабдори пора билан қўлга тушгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бош прокуратура ушбу хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Расмий муносабатда шундай дейилади: “Айрим ижтимоий тармоқларда бир вазирликнинг Коррупсияга қарши курашиш бўлинмаси раҳбари гўёки 6000 АҚШ доллари билан қўлга олингани ҳақида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди”.

Таъкидланишича, мазкур хабарлар асоссиз бўлиб, ўз тасдиғини топмаган.

Бош прокуратура ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан фақат расмий манбаларда эълон қилинган ахборотларга таянишларини ҳамда текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраган.

uzbekistansocial mediamisinformationfake newsprosecutor general's officebriberyofficial statementcorruption