Лайфстайл

Болани ўқиш ва ёзишга қачондан ўргатиш керак? Психолог тавсияси

Болаларни ўқиш ва ёзишга ўргатиш учун қайси ёш энг мақбул? Психолог маслаҳатлари

Болалар қайси ёшдан бошлаб ўқиш ва ёзишни ўрганишлари керак? Ушбу саволга психология фанлари номзоди, доцент, нейропсихолог Анастасия Гаврилюс жавоб берди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, тахминан тўрт ёшдан бошлаб болаларга товушларни фарқлашни ўргатиш ва шу йўналишда махсус машғулотлар ўтказиш мумкин. Беш ёшдан эса ёзишни ўргатишни бошлаш мумкин. Яъни, тўрт ёшда болага товушни ажратиш ва уни тегишли ҳарф билан боғлаш ўргатилади, беш ёшда эса ёзишни ўргатишга киришилади.

Фото: Лайфҳакер

Унинг таъкидлашича, бу давргача боланинг майда моторикаси яхши ривожланган бўлиши жуда муҳим. Бунинг учун бола пластилиндан турли шакллар ясаши, расм чизиши, ипларни боғлаши ва қўл бармоқлари ҳаракатини ривожлантирадиган бошқа машғулотлар билан шуғулланиши керак. Бу унинг қўлини ёзишга тайёрлайди ва ёзма нутқни ўзлаштириш жараёнини осонлаштиради.

psychologychild developmentreadingwritingearly educationfine motor skillspreschoolersparental guidance