Автомобиллар олд ойналари тонировкасини арзонлаштириш масаласи кун тартибида йўқ — ЙҲХХ

Автомобиллар олд ойналарини тонировка қилишни арзонлаштириш масаласи кун тартибида йўқ — ЙҲХХ

Ўзбекистонда автомобиллар олд ойналарини қорайтириш (тонировка) масаласи ҳозирда муҳокама қилинмаяпти. Бу ҳақда Йўл ҳаракат хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров 14-июл куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Мулоқот давомида журналистлардан бири мамлакатда аномал иссиқ об-ҳаво шароитлари мавжудлигини, шунинг учун автомобиллар олд ойналарига арзон нархда тонировка ўрнатишга рухсат берилиши кутилаётганини сўради.

Эрали Бозоровнинг сўзларига кўра, ҳозирда бу масала кун тартибида йўқ. У, шунингдек, орқа ва орқа ён ойналарни бепул қорайтиришга рухсат берилганини таъкидлади.

“2018-йилда ҳукумат қарори билан тонировкага рухсат берилганда нарх базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 бараварига тенг эди. Ҳозир бу 37 миллион сўмдан ортиқ бўларди. Қарорга нархлар масаласида 2019, 2020, 2021, 2022-йилларда тўрт марта ўзгартириш киритилди (олд ойналар ҳақида гап кетяпти). Натижада нарх 11,25 бараварга арзонлашиб, 3 миллион 296 минг сўмгача камайтирилди. Ён ва орқа ойналарни бепул қорайтиришга рухсат берилди,” деди у.

Эрали Бозоров мутахассислардан олинган маълумотларга кўра, қорайтирилган ойна кимларга таъсир қилиши бўйича ўрганиш ўтказилган. “Бизга келган мурожаатларда автомобилда касал олиб кетяпмиз дейилган. Шунинг учун орқа ва орқа ён ойналарни бепул тонировка қилишга рухсат берилган. Касал олиб кетаётган бўлса, бемор орқа ўриндиқда кетади. Ён ойналардан эмас, орқа ълобовойъ дан келаётган ёруғлик нурларини қайтаришга эътибор қаратилади. Шунинг учун орқадаги ён ойналар ва орқа ълобовойъни 100 фоиз қорайтиришга рухсат берилган,” деди у.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1-майдан бошлаб ёз мавсуми учун тўрт ойга “тонировка”га рухсатнома олиш нархи 412 000 сўм этиб белгиланиши ҳақида саволлар кўпайгач, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакили бунга аниқлик киритганди. Ўшанда туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойдаланиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 18-июлдаги 547-сонли қарорида белгиланганини айтган. Яъни қарорда ҳозирги кунда БҲМнинг саккиз баробари — 3 296 000 сўм эвазига транспорт воситасининг ойна тусини ўзгартириш учун рухсатнома берилиши йўлга қўйилган.

“Бу тартиб ўзгаргани йўқ. Ижтимоий тармоқлардаги каналларда ёз ойлари учун 412 000 сўм ътонировкаъга рухсатнома олиш белгиланди, деган мазмунда норасмий, яъни ёлғон хабарлар тарқалмоқда,” дея изоҳ берди ЙҲХХ вакили.

Қайд этилишича, “тонировка”, яъни транспорт воситаларининг ойна тусини ўзгартириш учун олинадиган рухсатнома бўйича агар қонунчиликка бирон бир ўзгартириш, янгиликлар киритиладиган бўлса, албатта, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий манбаларида бу бўйича батафсил, тўлиқ маълумотлар берилади.

Шу сабабли барча фуқароларидан норасмий, яъни асосланмаган хабарларни ижтимоий тармоқларга тарқатмас

o‘zbekistonruxsatnomaavtomobillartonirovkanarxyo‘l harakat xavfsizligimatbuot anjumaniissiq mavsum