Аргентина тарихидаги қора саҳифа: инглизлар билан уруш қандай кечган?

Аргентина тарихидаги қора саҳифа: инглизлар билан уруш қандай кечган?
Аргентина ва Англия Жаҳон кубоги мусобақасининг яримфиналига чиқди. Ушбу икки терма жамоа ғолиби финал иштирокчисини аниқлайди. Бироқ ўйиннинг аҳамияти фақат соврин билан ўлчанмайди. Улар ўртасида қонли уруш ва ҳал этилмаган ҳудудий низолар мавжуд. Бу 1982-йилда бошланган ва икки ойдан ортиқ давом этган Фолкленд уруши ҳақида.
Фолкленд ёки Малвина?
Фолкленд Аргентинанинг энг яқин қирғоқларидан тахминан 480 километр узоқликда жойлашган, ҳудуди жиҳатидан Тошкент вилоятига деярли тенг, аммо табиий бойликлари ва унумдор замини йўқ бўлган ороллар архипелаги. Бир қарашда, бу қонли урушларга сабаб бўладиган ҳудудга ўхшамайди.
Аммо Фолкленднинг ўзига хос тарихи бор. Уни дастлаб ким кашф этгани ҳақида баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Бироқ олимларнинг аксарияти қабул қилган версияга кўра, оролга биринчи бўлиб 1690-йилда инглиз капитани Жон Стронг қадам босган. Денгизчи ороллар орасидаги бўғозни Британия флотининг ўша пайтдаги хазиначиси Лорд Фолкленд шарафига Фалкланд Соунд деб атаган. Кейинчалик бутун архипелаг шу ном билан танила бошлаган.
Гарчанд архипелагни дастлаб инглизлар очган бўлса-да, унда биринчи истеҳкомни 1764-йилда франсуз экспедицияси қурган. Франсияда бу оролларни Îлес Малоуинес деб аташ бошланган. Малвина номи шу тариқа келиб чиққан. Баъзи даъволарга кўра, франсузлардан бир йил ўтиб оролга инглизлар ҳам оёқ қўйган. Бироқ ҳудудга яна бир қудратли салтанат — Испания кўз тикаётганди. Боиси Мадрид Буюк Британия архипелагдан фойдаланиб, унинг Лотин Америкасидаги мустамлакаларига таҳдид солиши мумкинлигидан хавотирланарди.
Шундай қилиб, 1767-йилда Франсия қўшнисининг босимидан сўнг ўз портини испанларга сотди. Бироқ ўша вақтда уларнинг ҳеч бири инглизлар архипелагнинг нариги томонида аллақачон истеҳком қуриб олганини билмасди. Испанлар бундан хабар топгач, дарҳол флот юбориб, инглизларни қувиб солди. Бироқ узоқ давом этган музокаралардан сўнг Британия қўшинлари Фолклендга қайтди. Аммо улар 1774-йилда архипелагни ташлаб чиқишга мажбур бўлди, чунки ҳарбийлар Қўшма Штатларнинг озодликка бўлган интилишини куч билан бостиришда керак эди.
Испаниянинг оролдаги бошқаруви 1811-йилгача давом этди. Орадан бир неча йил ўтиб, уни Аргентина ўз назоратига олди. Архипелагнинг янги эгалари уни Малвина деб атай бошлади. Бироқ инглизлар Фолклендни унутишмаганди. Британия 1833-йилда ҳудудга флот юбориб, Аргентина гарнизонини жангсиз сиқиб чиқарди. Шундан сўнг архипелаг тарихида янги саҳифа очилди. Ҳудудга Англия ва Шотландиядан чорвадорлар, деҳқонлар ва балиқчилар кўчиб келди. 1845-йилда эса Стенли номли маъмурий марказга асос солинди, шунингдек, губернатор тайинланди.
Инглизлар, бундан ташқари, оролда ҳарбий база қуриб, ундан глобал савдо йўлларини назорат қилишда фойдалана бошлади. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Британия ва Германия флоти ҳудуд учун жанг қилиб кўрди. Бу кураш германияликлар учун мағлубият билан якунланди. Бироқ орол ва унда яшовчиларнинг тақдирига улкан таъсир кўрсатган каттароқ уруш 1982-йилда инглизлар ва аргентинал

