Бошқа

АҚШда қадимий скелет 50 миллион долларга сотилди

АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳридаги Сотҳебйъс ауксионида «Гас» лақабли «Тйранносаурус рех» скелети 50 миллион долларга сотилди. Бу унинг дастлабки 20–30 миллион долларлик баҳосидан анча юқори. Тираннозавр скелетининг ёши тахминан 67 миллион йил бўлиб, у 2021-йил Жанубий Дакота штатида топилган. Қазиш ишлари икки йил давом этган.

АҚШда қадимий скелет 50 миллион долларга сотилди

Ню-Ёрк шаҳридаги Сотҳебйъс ауксионида «Гас» номли «Тйранносаурус рех» скелети 50 миллион долларга сотилди. Бу унинг дастлабки 20–30 миллион долларлик баҳосидан анча юқори.

Тираннозавр скелетининг ёши тахминан 67 миллион йил бўлиб, у 2021-йилда Жанубий Дакота штатида топилган. Қазиш ишлари икки йил давом этган.

Ушбу скелет қарийб 4 метр баландликка эга бўлиб, 183 та суякдан иборат ва ҳозиргача топилган энг йирик ва энг тўлиқ тираннозавр қолдиқларидан бири ҳисобланади.

Нодир топилмани телефон орқали қатнашган номаълум харидор сотиб олган. Айрим олимлар бундай экспонатларнинг хусусий қўлларга ўтиши илмий тадқиқотлар учун имкониятларни чеклаши мумкинлигини таъкидламоқда.

ilmiy tadqiqotlareronaqshmadaniyattyrannosaurus rexsotheby'sauktsionqadimiy skelet