Бошқа

Коинотдаги чанг булутида шакар аниқланди

Коинотдаги чанг булутида шакар топилди

Астрономлар Сомон Йўли галактикаси марказига яқин жойлашган катта чанг ва газ булутида табиий шакарни аниқлашди. Ушбу шакар тури малина мевасида мавжуд бўлиб, сунъий қорайтирувчи лосёнларда ҳам қўлланилади. Бу ҳақда Тҳе Гуардиан хабар берди.

Бу кашфиёт коинотда бирор сивилизациянинг мавжудлигини англатмайди. Бироқ, ҳаёт учун зарур бўлган моддалар юлдузлараро совуқ фазода ҳам пайдо бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

Ҳаёт уруғлари космосдан келганми?

Эритрулоза деб аталадиган ушбу оддий шакар коинотдаги майда чанг зарраларида кимёвий реаксиялар натижасида ҳосил бўлади. Кейинчалик, у яқин атрофдаги сайёраларга ёмғир бўлиб ёғиши ёки кометалар таркибига кириб, сайёраларга урилиши мумкин.

“Бу юлдузлараро фазода аниқланган биринчи шакардир. Бу кашфиёт бундай шакар турлари биз ўйлагандан кўра кўпроқ тарқалганини кўрсатади”, дейди Испания Астробиология маркази олими, доктор Изаскун Ҳименес-Серра.

Унинг сўзларига кўра, бу бошқа сайёраларда ҳам ҳаёт худди Ердагидек ривожланиш эҳтимолини оширади. Олимлар узоқ вақт давомида Ерда оддий шакар қандай кўпайиб кетганини тушуна олмаётган эди.

Чунки лаборатория тадқиқотлари бу моддаларнинг ёш Ер сайёрасида осонликча ҳосил бўла олмаслигини кўрсатган. Аввалроқ қадимги метеоритлар ва Бенну астероидида шакар излари топилган эди. Аммо шу вақтгача юлдузлараро муҳитда бундай моддалар тўғридан-тўғри аниқланмаган эди.

Кутилмаган кашфиёт ва -250°С даража совуқ

Ҳименес-Серра ва унинг ҳамкасблари Сомон Йўли маркази яқинидаги Г+0.693-0.027 деб номланган чанг булутини кузатиш учун Испаниядаги иккита радиотелескопдан фойдаланишди. Улар дастлаб учта углерод атомига эга оддий шакарларни қидирди, бироқ топа олишмади. Олимлар бошқа шакарларни топишдан умидини узгандилар, аммо тўсатдан тўртта углерод атомли эритрулоза шакарининг сигналини пайдо бўлди.

Натуре Астрономй журналида ёзилишича, космоснинг айрим бурчакларида кўп учрайдиган икки модда — гликолалдегид ва этилен гликол микроскопик чанг зарраларида бирлашганда эритрулоза ҳосил бўлади. Бу реаксиялар коинотдаги -250°С даража атрофидаги ўта совуқ ҳароратда ҳам содир бўлади.

РНК ва ДНКнинг асоси

Эритрулоза каби оддий шакарлар ҳаёт учун энергия беришдан ташқари, рибонуклеотидларни ҳосил қилади. Улар эса биринчи генетик материал бўлган РНКнинг асоси ҳисобланади. Кейинчалик, ҳаёт ривожлангани сари, мустаҳкамроқ генетик код омбори сифатида ДНК пайдо бўлган. РНК эса генлар ва оқсиллар ўртасидаги воситачига айланган.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ердаги қадимги кучли метеорит ва комета зарбалари даврида сайёрамизга миллионлаб тонна эритрулоза ёмғир бўлиб ёғилган бўлиши мумкин.

“Бундай органик моддалар ёмғири ҳаёт пайдо бўлишида асосий қадам бўлган деб ўйлайман. Бу материаллар биринчи биомолекулалар синтез қилинган илк органик ъшўрваъга ҳисса қўшган бўлиши мумкин”, дейди Ҳименес-Серра.

Малина ва қорайтирувчи лосён ўртасидаги боғлиқлик

Эритрулоза қизил малина таркибида жуда кам миқдорда бўлади. Шунингдек, у сунъий қорайтирувчи лос

koinotshakareritrulozasomon yo‘lihayotastrobiologiyayulduzlararokashfiyot