Бошқа

"Зерикдим": учувчи осмонда ғайриоддий хабар "ёзди".

"Зерикдим": Учувчи осмонда г'айриоддий хабар "ёзди"

Британиянинг Равенаир авиакомпаниясининг учувчиси синов парвози пайтида осмонда "Зерикдим" хабарини қолдирди. Бу ноодатий ҳодисани Флигҳтрадар24 фойдаланувчилари пайқаб қолишди.

Бир двигателли Пипер Томаҳавк 11-июл куни Ливерпулдан учиб кетди. У Англия ва Уелснинг шимоли-г'арбий қисмида тахминан икки соат учди. Соҳилбо'йи ҳудуди устидаги хабарни осмонда "ёзиш" учун учувчи тахминан 20 дақиқа давомида аниқ маневрларни амалга оширди.

Хабарларга ко'ра, 20 ёшли инструктор двигател силиндрини алмаштиргандан со'нг синов парвозини бошқарувчи бо'либ о'тган. Авиакомпания ҳеч қандай қоидабузарликларга ё'л қо'йилмаганлигини та'кидлади. Компания операциялари директори Уейн Барретт учувчи самолётни текшириш пайтида шунчаки бироз завқланишга қарор қилганини айтди.

"Шуни ҳам та'кидлаш керакки, бу ҳаракат жуда юқори даражадаги учувчилик маҳоратини намойиш этди", деб қо'шимча қилди Барретт.