Технология

АҚШ суди Метаъга 567 млн долларлик махсус жамғарма жорий этиш мажбуриятини юклади

АҚШ суди Метаъни 567 миллион долларлик махсус жамғарма ташкил этишга мажбур қилди

АҚШнинг Ню-Мексико штати суди Мета компаниясига 567 миллион долларлик молиявий мажбурият юклади ва ўсмирларнинг Фасебоок ҳамда Инстаграмъдан фойдаланишига бир қатор чекловлар қўйди. Бу ҳақда Тҳе Валл Стреет Жоурнал хабар берди.

Судя Браян Бидшайд Метаъга аввал ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган 375 миллион долларлик фуқаролик жаримасига қўшимча равишда 567 миллион долларлик махсус жамғарма ташкил этиш мажбуриятини юклади. Шу тариқа, компания зиммасига юкланган умумий молиявий мажбурият 942 миллион долларга етди.

567 миллион долларлик жамғарма ижтимоий тармоқларнинг ўсмирларга етказган зарари оқибатларини юмшатишга йўналтирилади. Реутерс маълумотларига кўра, унинг 420 миллион доллари келгуси беш йил давомида ёшларга руҳий саломатлик ва хулқ-атвор билан боғлиқ тиббий хизматлар кўрсатиш учун сарфланиши кўзда тутилган. Қолган маблағ профилактика, скрининг, ахборот кампаниялари ва бошқа чораларга йўналтирилади.

Суд қарори фақат товон пули билан чекланмади. Компания Ню-Мексикодаги ўсмирларнинг Фасебоок ва Инстаграмъдан фойдаланишини ойига 90 соат билан чеклаши керак. Шунингдек, мактаб вақтида ва тунги соатларда вояга етмаганларга пуш-хабарномалар юборишни ўчириши лозим.

Бундан ташқари, ўсмирлар постлардаги лайклар сонини кўриши учун ота-она розилиги талаб қилинади. Вояга етмаганлар билан шаҳвоний мазмунда мулоқот қилувчи сунъий интеллект чатботларига йўл қўйилмайди, яланғочлик акс этган бўлиши мумкин бўлган тасвирлар эса хиралаштирилиши керак. Ушбу талаблар ҳозирча фақат Ню-Мексико штати ҳудудида амал қилади.

Мета суд қарорига норозилигини ва унинг устидан шикоят қилмоқчилигини билдирди.

“Биз ўсмирларни интернетда ҳимоя қилиш борасида эришган натижаларимизга ишонамиз ва фактларни нотўғри кўрсатувчи даъволардан ўзимизни ҳимоя қилишда давом этамиз”, деган компания вакили.

Метаъга қарши даъвони Ню-Мексико бош прокурори Раул Торрес 2023-йилда киритган эди. Бундан аввал прокуратура махфий текширув ўтказиб, ижтимоий тармоқларда ўзини бола сифатида кўрсатувчи сохта аккаунтлар очган. Даъвода Фасебоок ва Инстаграм болаларни шаҳвоний мазмундаги материаллар, жинсий шилқимлик ва одам савдоси билан боғлиқ хавфлардан етарлича ҳимоя қилмагани айтилган.

2026-йил март ойида Ню-Мексикодаги ҳакамлар ҳайъати Метаъни платформалар хавфсизлиги ҳақида истеъмолчиларни чалғитган ва болаларни хавф остида қолдирган деб топганди. Компания штатнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунларини бузгани учун 375 миллион доллар жаримага тортилган эди.

Судя Бидшайд кейинги қарорда Мета платформалари фойдаланувчиларни ўзига қарам қилиши ва уларни эксплуатациядан етарлича ҳимоя қилмаслиги орқали жамоатчиликка зарар етказган, деган хулосага келган. Суд компаниянинг АҚШ Коммуникациялар одоби тўғрисидаги қонунининг 230-моддаси уни жавобгарликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги важини ҳам қабул қилмаган.

Штат бош прокурори Раул Торрес қарорни бошқа штатлар учун ҳам намуна бўлиши мумкин бўлган ҳолат сифатида баҳолади.

“Ню-Мексико судда йўл очиб берди. Энди худди шундай инқирозга дуч келаётган бошқа штатлар ва мамлакатлар учун эргашиш мумкин бўлган йўл харитаси мавжуд”, деган у.

Реутерсънинг ёзишича, август ойида Метаъга қарши ёшлар хавфсизлиги билан боғлиқ яна бир йирик федерал суд жараёни бошланиши кутилмоқда.

new mexicofinancial penaltysocial mediacontent moderationlawsuityouth safetymetamental health