Эрон АҚШнинг камида 12 штати сув тизимларига киберҳужум қилди — манба

Эрон АҚШнинг камида 12 штатидаги сув тизимларига киберҳужум уюштирган — манба
АҚШнинг камида 12 та штатидаги сув таъминоти тизимларида киберҳужумлар қайд этилди. Расмийлар бу ҳужумлар ортида Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳакерлар турган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбалар 5-август куни СБС Невс телеканалига маълум қилди.
Ҳужумга учраган штатлар орасида Мичиган, Миннесота, Жоржия, Ню-Жерси ва Жанубий Дакота бор. Хусусан, Миннесотада 30 дан ортиқ маҳаллий сув таъминоти тизими зарар кўрган. Жоржия штатида Атланта атрофидаги 300 минг мижозга хизмат кўрсатувчи Слайтон Соунтй Ватер Аутҳоритй ташкилоти июл ойида киберҳужум сабабли сув босими тушиб кетганини билдирган. Оқибатда аҳолига сувни қайнатиб ичиш бўйича огоҳлантириш берилган. Бироқ бир неча соат ичида сув таъминоти қайта тикланган.
Баъзи коммунал хизматлар масофадан бошқариш имкониятини йўқотган. Шу сабабли мутахассислар тизимни қўлда бошқаришга ўтишга мажбур бўлган. Бир неча ҳолатда ҳакерлар насослар, клапанлар ва сув босимини масофадан бошқариш имконини қўлга киритган. Расмийларнинг таъкидлашича, ҳозирча киберҳужумлар ичимлик суви сифатига таъсир кўрсатгани йўқ. Сув хавфсизлигича қолмоқда.
30-июл куни ФБР, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги ҳамда Киберхавфсизлик ва инфратузилма хавфсизлиги агентлиги огоҳлантириш билан чиқди. Ҳужумчилар камида еттита штатдаги сув ва оқова сув тизимларига масофадан кириб олгани, оқибатда назорат қилиш функсияси йўқолгани маълум қилинди. Сув ташкилотларига операцион дастурларни интернетдан узиш, паролларни кучайтириш ва ҳимоя тизимларини ошириш тавсия этилди.
Федерал терговчилар ҳужум ортида Эрон ҳакерлари турганидан гумон қилмоқда. Аммо расман ҳали ҳеч ким айбланмади. Юқоридаги ҳолат 2023-йилдаги СйберАв3нгерс гуруҳи ҳаракатларига ўхшаб кетади. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига алоқадор бу гуруҳ ўшанда стандарт пароллардан фойдаланиб, сув тизимларини бошқариш пултларига бузиб кирган эди. Аввалроқ Лихтенштейнда йирик киберҳужум содир этилиб, 31 минг кишининг маълумоти ўғирлангани ҳақида хабар берилганди.

