“Ан-Насср”да молиявий муаммолар пайдо бўлди
“Ан-Насср”да молиявий муаммолар юзага келди
Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуби, португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду тўп сураётган жамоа, молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳақда Арриядияҳ нашри маълум қилди.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти молиявий инқироз сабабли бир қатор маъмурий ва техник масалалар бўйича ишларни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган. Бу муаммолар футболчиларга маош тўлаш жараёнига ҳам таъсир кўрсатган. Асосий таркибдаги бир неча футболчи июн ойи учун маошларини фақат қисман олган. Клуб раҳбарияти қарздорликларни тез орада тўлиқ бартараф этиш устида ишламоқда.
Молиявий муаммолар сабаб хорватиялик ярим ҳимоячи Марсело Брозовичнинг ўрнини босадиган легионер футболчини трансфер қилиш жараёни ҳам тўхтатилган. Ҳозирча клуб янги футболчилар билан музокаралар олиб бормаяпти ва молиявий вазият барқарорлашишини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунларига кўра, “Ан-Насср” 2019-йилдан буён илк бор Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган эди.

