Маҳаллий

Аҳоли учун қулайлик тартиб-интизомдан бошланади

Амалга оширилаётган барча ишларни ягона бир мақсад бирлаштиради — шаҳарни ҳар бир фуқаро учун янада

Аҳоли учун қулайлик тартиб-интизомдан бошланади.

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш масалалари бўйича департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Азиз Азимов, шаҳар бошқармалари, тегишли идоралар ва Чилонзор тумани ҳокимлиги раҳбарлари ҳамроҳлигида тумандаги бир қатор обьектларда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Асосий эътибор жамоат жойларини ноқонуний қурилмалардан тозалаш, ободонлаштириш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда хавфсиз шаҳар муҳитини яратишга қаратилди.

Хусусан, тадбир иштирокчилари «Қатортол» кўчаси ва бозори ҳудудида бўлиб, узоқ йиллар давомида пиёдалар йўлагини эгаллаб турган ўзбошимчалик билан қурилган обьектларни демонтаж қилиш ишлари билан танишдилар. Ноқонуний қурилмалар туфайли одамлар кўпинча йўлнинг қатнов қисмига чиқишга мажбур бўлар эди.

Бугун шаҳар пиёдаларга ўзларининг қонуний ҳудудини қайтармоқда. Тротуарлар, аввало, инсонлар — болалар, кексалар, аравачали ота-оналар, ногиронлиги бўлган шахслар ва шаҳар бўйлаб ҳар куни пиёда ҳаракатланадиган барча аҳоли учун мўлжалланган.

Шунингдек, «Зарқўрғон» маҳалласидаги ободонлаштириш ишлари, «Навбаҳор» маҳалласида электр таъминоти ишончлилигини ошириш масалалари ҳамда «Лутфий» маҳалласидаги ГЕС-9 подстансиясида мавжуд муаммолар ўрганилди.

Амалга оширилаётган барча ишларни ягона бир мақсад бирлаштиради — шаҳарни ҳар бир фуқаро учун янада қулай, хавфсиз ва шинам қилиш. Айнан инсон манфаатлари шаҳар муҳитини ривожлантиришда асосий мезон бўлиб қолади, жамоат жойларида тартиб ўрнатиш эса ушбу тизимли ишнинг муҳим қисми ҳисобланади.

urban developmentinfrastructuretashkentillegal constructionpublic safetypedestrian zonesneighborhood improvementshavkat umurzakov