Маҳаллий
1 сентябрдан автобусга чиқибоқ йўлкира ҳақини тўлаш шарт бўлади
Агар йўл ҳақи автобусга чиқиш вақтида тўланмаса, йўловчи чиптасиз ҳаракатланаётган деб ҳисобланади ва бу жаримага сабаб бўлиши мумкин.

2026-йил 1-сентябрдан бошлаб барча шаҳар автобусларида йўлкира ҳақини тўлаш тартиби ўзгаради. Брутто-шартнома асосида ишлайдиган автобусларда йўловчилар транспорт воситасига чиққан заҳоти йўлкира ҳақини тўлашлари мажбурий бўлади.
Тўловни амалга ошириш учун транспорт ёки ижтимоий картани валидаторга теккизиш, шунингдек, банк картаси, смартфон ва бошқа контакциз тўлов усулларидан фойдаланиш мумкин.
Агар йўловчи автобусга чиққанида йўлкира ҳақини тўламаса ёки имтиёзини тасдиқламаса, у чиптасиз йўловчи ҳисобланади ва бу ҳолат жаримага тортилишига олиб келиши мумкин.
uzbekistanfinesbus farespayment rulescontactless paymentpublic transporttransport cardsbanking cards

