Ўзбекистонда июнь ойида ишбилармонлик фаоллиги ўсишда давом этди

Ўсиш мамлакатнинг барча ҳудудларида қайд этилди. Бу банклараро тўловлар сонининг ортиши, товар-хом ашё биржасидаги фаолликнинг кучайиши, фаолият юритаётган хўжалик субъектлари сонининг кўпайиши ҳамда товар белгилари рўйхатдан ўтказилишининг ошиши билан изоҳланади.

Ўзбекистонда июнь ойида ишбилармонлик фаолиятининг ўсиши davom etmoqda. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2026 йил июнь ойида 1128 бирликни ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 12,8 фоизга ўсишни кўрсатади. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 36 фоизга ўсиш кузатилган.

Жорий йилнинг июнь ойида ИФИ компонентлари даражасидаги ўзгаришлар кузатилди. 2026 йил июнь ойида ИФИ барча ҳудудларда ўтган ойга нисбатан ўсишни кўрсатди. Жумладан, Сирдарё (51,3 %), Сурхондарё (49,1 %), Наманган (47,1 %) ва Хоразм вилоятларида (45 %) сезиларли ўсиш кузатилди.

Ҳисобот даврида банклараро тўлов операциялари сони 7 930,9 минг тани ташкил этди, бу 2026 йилнинг май ойига нисбатан 1 246,9 минг транзаксияга (18,7%) ортган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 25,7 %).

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудларда ошган. Хусусан, Қашқадарё (25,9 %), Жиззах (24,7 %), Фарғона (23,7 %) ва Сирдарёда (23,0 %) юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан сезиларли даражада ошган.

Мазкур ўсиш, Марказий банкнинг банклараро электрон тўлов тизими орқали амалга оширилган тўлов ҳужжатларининг умумий сонининг ортиши билан изоҳланади. Бунда 2026 йилнинг май ойига нисбатан мемориал ордерлар сони 24,2 фоизга (510,9 мингта), тўлов топшириқномалари 14,5 фоиз (620,9 мингта), тўлов талабномалари 25,6 фоиз (3,7 мингта) ва инкасса топшириқномалари 40,4 фоиз (111,3 мингта) ошган.

Жорий йилнинг июнь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,1350 бирликни ташкил этган (ўтган ойга нисбатан 13,5 фоизга ортган). Бунда, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 3,8 фоизга камайганлиги ва тузилган битимлар сони 31 фоизга ортганлиги кузатилди.

Республика товар-хом ашё биржасида асосий 34 турдаги товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2026 йил июнь ойида 9 509 млрд. сўмни ташкил этди, бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 27,7 фоизга ошган.

Бунда, биржа савдоларининг фаоллигида омухта ем савдоси ҳажмининг ўтган ойга нисбатан 12 бараварга, пахта толасидан олинадиган линт 4,2 баравар, шиша банкалари 2,5 бараварга ва бензин ёқилғисининг (АИ 91, 92, 95) ўртача 2,1 бараварга ортиши асосий омил ҳисобланади.

Ҳисобот даврида фаолият юритаётган хўжалик субъектлари компоненти 1,0120 бирликни ташкил этган, бу олдинги ойга нисбатан 1,2 фоизга ортган. Бунда:

2026 йилнинг июнь ойида савдо белгилари бўйича компонент 1,1855 бирликни ташкил этган, бу ўтган ойга нисбатан 18,5 фоизга ошган. Мазкур даврда юридик шахслар томонидан 473 та товар белгилари ва товар номлари рў