Ишлаб чиқариш корхоналарининг солиқ қарзи 2,2 трлн сўмдан ошди
Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июл ҳолатида солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори бўлган ишлаб чиқариш корхоналари сони 1 343 тани ташкил этган. Уларнинг жами солиқ қарзи 2,2 трлн сўмга етган. Шундан 528,9 млрд сўми, яъни умумий қарздорликнинг 24 фоизи солиқ қарзи...

Ишлаб чиқариш корхоналарининг солиқ қарзи 2,2 трлн сўмдан ошди. Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июл ҳолатида солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори бўлган ишлаб чиқариш корхоналари сони 1 343 тани ташкил этган. Уларнинг умумий солиқ қарзи 2,2 трлн сўмга етган.
Шундан 528,9 млрд сўм, яъни умумий қарздорликнинг 24 фоизи солиқ қарзи энг юқори бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади. Бу эса йирик қарздорларнинг умумий кўрсаткичда салмоғи юқори эканини кўрсатади.
Энг катта солиқ қарзига эга корхоналар рўйхатида «Silikon Color» МЧЖ биринчи ўринни эгаллаган. Кейинги ўринларда «Eyvalek-Technology» МЧЖ ва «Elite Handel Invest» МЧЖ жойлашган.
Вилоятлар бўйича таҳлилга кўра, ишлаб чиқариш корхоналарининг солиқ қарзи энг юқори ҳажмда Андижон вилоятида қайд этилган. Бу ҳудудда қарздорлик 502,5 млрд сўмни ташкил қилган.
Иккинчи ўринда Тошкент вилояти 425,5 млрд сўм билан қайд этилган бўлса, Тошкент шаҳрида мазкур кўрсаткич 242,8 млрд сўмга етган.
Кейинги ўринларда Жиззах, Фарғона, Сурхондарё ва Қорақалпоғистон Республикаси жойлашган. Энг паст кўрсаткичлар эса Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида қайд этилган.

