Спорт

Şавкат Мирзиёев В ёзги Параосиё öйинлари ğолиблари ва совриндорларини табриклади

Президент öзбекистонлик параспортçиларнинг Ҳиндистон, Жанубий Корея, Эрон, Таиланд, Индонезия каби давлатлар жамоаларини ортда қолдириб, Хитой Халқ Республикаси ва Япониядан кейин уçинçи öринни забт этганини çинакам қаҳрамонлик деб атади.

Шавкат Мирзиёев В ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва совриндорларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Японияда бўлиб ўтган В ёзги Параосиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон жамоаси аъзоларига табрик йўллади.

“Мард ва жасур фарзандларимиз Осиё қитъасининг 45 та давлатидан 2 минг 600 нафардан зиёд кучли пара спортчи иштирок этган ушбу нуфузли мусобақаларда чинакам жасорат ва матонат кўрсатиб, мамлакатимиз спорти тарихида яна бир шонли саҳифа очганлари барчамизга чексиз ғурур бағишлайди.

Сизлар қизғин ва муросасиз руҳда кечган беллашувларда 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза медални қўлга киритиб, Ватанимиз байроғини баланд кўтарганингиз юксак таҳсинга муносибдир.

Сизларнинг ҳар бир чиқишингизни юртимиздаги миллионлаб мухлисларингиз катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатиб борди.

Бутун Ўзбекистон халқи Яратгандан омад ва зафарлар тилаб, сизларни чин дилдан қўллаб-қувватлади”, дейилади табрикда.

Президент ўзбекистонлик параспортчиларнинг Ҳиндистон, Жанубий Корея, Эрон, Таиланд, Индонезия каби давлатлар жамоаларини ортда қолдириб, Хитой Халқ Республикаси ва Япониядан кейин учинчи ўринни эгаллаганини чинакам қаҳрамонлик деб атади.

Табрикда Ўзбекистон спорт делегацияси қўлга киритган олтин медалларнинг тенг ярми қизлар ҳиссасига тўғри келгани алоҳида мамнуният билан таъкидланган.

“Пауерлифтингчи қизимиз Рўза Қўзиева делегациямиз ҳисобига олтин медал тақдим этиш билан бирга жаҳон рекордини ўрнатди. Мадина Мухторова, Каромат Омонова ядро улоқтиришда, Шаҳина Йигиталиева найза улоқтиришда, Наврўза Аҳмадова диск улоқтиришда, Хуршид Қодиров 100 метрга югуришда, Егор Болотов 100 метрга чалқанча сузиш ва 200 метрга комплекс сузиш дастурларида, делегациямиз таркибидаги энг ёш спортчиларимиздан 16 ёшли Лолахон Қодирова қизимиз 50 метрга эркин усулда сузишда Осиё рекордини қайд этди.

Бундан ташқари, пара велоспорт, пауерлифтинг ва пара енгил атлетика спорт турлари бўйича ҳам 16 нафар вакилимиз Параосиё ўйинлари рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

Дмитрий Хорлин тўртинчи бор, Бобиржон Омонов, Ҳусниддин Норбеков, Қудратиллохон Маъруфхўжаев, Фахриддин Ҳамроев учинчи бор Параосиё ўйинлари шоҳсупасига кўтарилган бўлса, Асила Мирзаёрова, Шаҳина Йигиталиева, Гулжоной Наимова, Рўза Қўзиева иккинчи маротаба қитъада тенгсиз эканини амалда тасдиқладилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.